UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

07 дек 18:18
Янгиликлар

Тадбирлар, Хоккей

"Ҳумо" ёш хоккейчилар учун ўзига хос тадбир уюштирди + ФОТО

Теглар :  Ҳумо
Бугун, 7 декабрь куни "Ҳумо Арена"да "Ҳумо" хоккей клуби томонидан меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан ташкил топган ёш хоккейчилар учун тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон хоккей федерацияси мутасаддилари, "Ҳумо" хоккей клуби раҳбарияти ва жамоа аъзолари, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан ташкил топган хоккей жамоаси аъзолари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. 

Ёш хоккейчилар "Ҳумо" кийиниш хонасига кириб, катта жамоадаги муҳитни ҳис қилишди. Ўша ернинг ўзида улар ўзларининг севимли хоккейчилари билан учрашиб, биргаликда суратга тушиш, дастхат олиш имкониятига эга бўлишди. 


Учрашув давомида "Ҳумо" бош мураббийи Евгений Попихин сўзга чиқиб, айнан мана шу ёш йигитлардан келажакда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари етишиб чиқиши, айнан улар келажакда жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларида мамлакат шарафини ҳимоя қилишини таъкидлаб ўтди. Ёш хоккейчилар учун ўзининг энг самимий тилакларини билдириб ўтди. 


Шундан сўнг "Ҳумо" жамоаси томонидан ёш хоккейчиларга хоккей экипировкалари совға сифатида топширилди. 

Ўз навбатида болажонлар кўрсатилган бундай эътибордан хурсанд эканликларини яшириб ўтиришмади, ушбу учрашувдан бир олам таассурот олишди. 


"Бундай тадбирда иштирок этиш жуда ёқимли. Ёш хоккейчилар жуда кайфиятда олдимизга келишди, жамоамиз аъзолари ҳам ушбу учрашувдан хурсанд бўлишди. 

Ўзбекистонда "Ҳумо Арена" бунёд этилганидан сўнг хоккей бир поғона юқорига кўтарилди. Ўйинларга ҳам қизиқиш кучайиб бормоқда. Ўзбек мен учун меҳнатсевар, адолатли, жонкуяр ва маданиятли инсонлардир. Ушбу ҳислатлар хоккейчи учун айнан керакли жиҳатдир. Ишончим комилки, 10-12 йилдан ушбу ёш хоккейчилар терма жамоа юлдузи сифатида шаклланадилар. Агар инфратузилма тўғри йўлга қўйилса, мамлакатда хоккей ҳам ривожланади. Бугунги ёшлар келажакда ЖЧ ва Олимпиадада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар. 

Байрам олдидан барчани муборакбод этаман. Бу ерда инсонлар ажойиб. Бозорларга бориб одамлар билан мириқиб гаплашасан, ҳазиллашасан. Мана шундай мамлакатда хоккейни янада ривожланишини истаймиз", - деди Евгений Попихин.

Суратлар муаллифи - Толибжон Қосимов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг