UZ

Сўнгги янгиликлар

15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0

07 май 14:52
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо"дан сўнг Хитой клублари ҳам ВХЛда иштирок эта олмайдиган бўлдими?

Теглар :  ХоккейҲумо
ВХЛда яна йўқотишларга учрамоқда.

"Ҳумо"дан сўнг Хитойнинг уч жамоаси - КРС-БСУ, "Ценг Тоу" ва ОЭРДЖИ жамоалари ҳам навбатдаги мавсумда ВХЛда иштирок эта олмасликларини маълум қилишди. 

Хитойнинг КХЛда қатнашадиган "Куньлунь Ред Стар" клуби тақдири ҳам ҳозирча номаълум. 

"Куньлунь Ред Стар" клуби ташкил этилганидан сўнг унинг хўжайинлари ва ҳомийлари ҳақида очиқ маълумотлар эълон қилинмаган. ОАВда унинг эгаси миллиардек Ян Ю Нгок эканлиги айтилади. Унинг Красноярск ўлкасида яқинда газ ва олтин конларини сотиб олган Ротенберг ва Тимченколарга алоқаси бор. Аслида "Кунльлунь"да асосий роль ўйнайдиган инсон КХЛ директорлар кенгаши ва СКА президенти Геннадий Тимченко ҳисобланади. Нгокнинг ўзи эса баъзи маълумотларга қараганда яқин вақтларгача хоккей нималигини ҳам тушунмаган.

Хитой клублари КХЛга халқаро мақомини бериш ва ғарбга Россия ва Хитойнинг дўстлик алоқаларини кўз-кўз қилиш учун керак бўлган сиёсий лойиҳа эди. (бенинг учун "Сила Сибири" номли газопровод ҳам 1,1 триллион рубль эвазига барпо этилган, гарчи иқтисодий томонлама Россияга фойдаси бўлмасада). 

Хитойда хоккейни ривожлантириш бўйича ҳақиқатдан ҳам режалар катта эди. КХЛ, ВХЛ, МХЛга вақтида аёллар жамоалари ҳам қўшилди. Улар ўз вақтида Канаданинг CWHL лигасида ўйнашганди. Ҳомийлик учун Хитойнинг Beijing Shougang, Vanke, ORG Packaging каби йирик корпорациялари жалб қилинганди. 

Лекин юзага келган коронавирус сааб вазият ўзгарди - чегаралар ёпиқ, нефт ва газ учун нархлар тушиб кетди, "Сила Сибири" газопроводи ишга тушганидан бир неча ой ўтиб ёпилди. Бундай вазиятда Россия пуллари эвазига амалга ошириладиган Хитой хоккей клубларининг келгуси тақдири сўроқ остида қолмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг