UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0 13:42Классик шахматда катта ўзгариш: партиялар вақти қисқариши мумкин! 0

11 июл 12:23
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов Германияда муваффақиятли старт олди

Германиянинг Кассель шаҳрида теннис бўйича ITF таснифига кирувчи M25 Kassel турнири старт олди.

Мукофот жамғармаси 25 000 долларни ташкил этадиган мусобақада Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Ҳумоюн Султонов ҳам иштирок этмоқда. Кеча теннисчимиз турнир доирасидаги биринчи ўйинини ўтказди.

1/16 финал босқичидаги ушбу ўйинда Султоновга германиялик Кай Веҳнелт рақиблик қилди. 2 соат-у, 4 дақиқа давом этган беллашув 2:0 (7-6, 6-0) ҳисобида ҳамюртимиз фойдасига якунланди.

Маълумот ўрнида, Султонов айни дамда ATP рейтингида 309-ўринни эгаллаб турган бўлса, унинг рақиби 614-банд этган эди.

Эндиликда Ҳумоюн бугун нимчорак финали доирасида кортга чиқади. Унга бу сафар яна бир немис теннисчиси, 1264-ўринни эгаллаб турган — Винсент Мариско рақиблик қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг