UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0

06 янв 13:13
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султоновнинг Australian Open'даги иккинчи рақиби маълум бўлди, улар аввал финалда тўқнаш келишган

Мельбурн шаҳрида йилнинг илк "Катта Дубулға" мусобақаси - Австралия Очиқ чемпионати старт олди.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов мусобақадаги иштирокини саралаш босқичидан бошлади ва ғалабага эришди. У илк босқичда колумбиялик Даниэль Элахи Галанни 6:3, 6:7, 7:5 ҳисобларида мағлуб этгани ҳақида аввалроқ хабар қилгандик. 

Таққослаш учун, Ҳумоюн айни пайтда дунё рейтингида 223, Галан эса 126-ўринни эгаллаб турганди. Вакилимиз ушбу ғалаба орқали 8 очко ишлаб олди. 

Теннисчимиз энди саралашнинг иккинчи босқичида чехиялик Далибор Сврчинага қарши баҳс олиб боради. У рейтингда 225-ўриндан жой олган. 

Маълумот ўрнида, Сврчина 17 ноябрь куни Мумбайдаги турнир финалида Ҳумоюнни 3/6, 6/1, 6/2 ҳисобларида мағлуб этганди. Ўшанда Султонов мусобақанинг биринчи, Сврчина эса иккинчи ракеткаси бўлганди. 

Навбатдаги учрашув 8 январь тонгида ўтказилади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг