UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

21 окт 12:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Иан Гарри: "Маддалена Махачевни "стойка"да мағлуб этади"

UFC’нинг ярим ўрта вазн тоифаси жангчиси Иан Мачадо Гарри Ислам Махачевнинг амалдаги чемпион Жек Делла Маддалена билан "стойка"да рақобатлаша олишига ишонмаяпти.

Шу билан бирга, ирландияликнинг фикрича, Жек Исламнинг курашидан ўзини ҳимоя қила олиши ва оёқда тура олиши жангнинг асосий лаҳзаси бўлади.

"Мен учун асосий савол шуки, Ислам Маддаленани курашда қўлга олганида нима бўлади? Жек бунинг устида ишладими? Чунки Махачев - жаҳон даражасидаги уста курашчи ва у ўз машғулотлари билан бутун ҳаёти давомида шундай бўлган. Жанг тик ҳолатда давом этса, менимча, Жек ғалаба қозонади. Делла буни тик ҳолатда қила олади, аммо савол шундаки, у беш раунд давомида тейкдаунларни тўхтата оладими?", - деди Гарри Ариэл Хельванига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган UFC 322 турнирида Жек Делла Маддалана ва Ислам Махачев австралияликка тегишли чемпионлик камари учун октагонга чиқади. 22 ноябрь куни Қатарда бўлиб ўтадиган турнирда эса Иан Гарри собиқ дивизион чемпиони Белал Муҳаммад билан октагонни бўлишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг