UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

16 окт 10:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

"IBA Жаҳон чемпионатини Олимпиададан ҳам муҳимроқ қила олди" - Умар Кремлёв

Теглар :  Умар Кремлёв
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв Россия спортчиларини халқаро ареналарда ҳимоя қилиш ҳақида фикр билдирди.

"Барча федерацияларга шунчаки айтмоқчиман — қўрқманглар. Спортчиларни ҳимоя қилиш учун олға юриш керак. Агар бизга тўсиқ бўлса, уни ёриб ўтиш лозим — барчамиз байроқ ва мадҳия билан чиқишимиз керак. Агар бу бўлмаса, биз параллел мусобақалар ўтказамиз.

Биз — Халқаро бокс ассоциацияси — Халқаро олимпия қўмитасидан ажралиб чиқдик. Энди жаҳон чемпионатини Олимпиададан ҳам муҳим деб эълон қилдик. Негаки, биз боксни бутун дунё бўйлаб ривожлантиряпмиз. Қайси чемпионат асосий бўлиши керак? Албатта, бизники. Олимпия футболи ҳақида ҳеч ким гапирмайди-ку.

Биз ўз ўйинимизни ўйнашимиз керак. Ассоциация низомини ҳимоя қилиш зарур. Ҳозир бокс ассоциацияси шуни қилди. Ҳомийлар жаҳон чемпионатига келишди — фақат телехуқуқлар $30 млн турди. Келаси йил бу рақамни $150 млн гача етказамиз. Биз аслида FIFA қилган ишни такрорладик — ажралиб чиқдик ва жаҳон чемпионатини Олимпиададан муҳимроқ қилдик", — деди Кремлёв.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг