UZ

Сўнгги янгиликлар

17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0

11 янв 12:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

IBF чемпион Ломаченкога муҳлат белгилади

Халқаро бокс федерацияси (IBF) ташкилотнинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Василий Ломаченкога камар ҳимояси учун сўнгги муддатни белгилади.

Чемпионлик ҳимояси учун биринчи мажбурий муддат ўтган йилнинг ноябрида берилганди. Ўшанда шифокорларнинг тиббий хулосаси билан украиналик боксчи жанг ўтказа олмаганди. Яъни, унинг машғулотда белидан олган жароҳати кутилганидан ҳам жиддийроқ бўлиб чиққанди.  

IBF Ломаченко ва унинг жамоасига иккинчи, сўнгги муддатни берди. Василий 8 октябрдан кеч бўлмаган муддатда ўз чемпионлик камарини ҳимоя қилиши шарт. Украиналик боксчининг рақиби вақтинчалик IBF камар учун ўзаро жанг ўтказадиган Заур Абдуллаев ва Рэймонд Мураталла ўртасида аниқланади. Агар Ломаченко белгиланган муддатгача бу жанг ғолибига қарши рингга чиқмаса, вақтинчалик IBF камари соҳиби тўлақонли чемпионга айланади.

Эслатиб ўтамиз, бир ойдан кейин 37 ёшга тўладиган Василий Ломаченко сўнгги бор ўтган йилнинг май ойида WBA, IBF ва WBO чемпионлик камарларининг собиқ соҳиби Жорж Кэмбосмосни мағлубиятга учратганди. Ўша жангда боксчилар Девин Хэйнидан вакант қолган IBF камари учун рингга чиқишган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг