UZ

Сўнгги янгиликлар

08:19Лео Месси илк бор Ямални чўмилтираётган афсонавий суратига изоҳ берди 0 07:54Богдан Гусков мухлисларга юзланди 0 07:18Сувга сакраш: Осиё чемпионатида 2 та бронза медалига эга чиқдик 0 19:02Иккита камарга эришган Ислам Махачев ҳозир нимадан мотивация олаётганини айтди 0 18:30Англия Тухель борасида бир қарорга келди 0 17:53Жон Жонс Усик билан эҳтимолий бокс жанги ҳақида гапирди 0 17:05“Классик” курашчиларимиз Будапештдаги рейтинг турнирида қатнашишмоқда 0 16:32Ислам Махачев қандай қилиб UFC билан шартнома имзолагани ҳақида гапириб берди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзосига 60 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:34Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блаховичга янги рақиб берилди 0 15:03Камару Усман Махачевнинг ўрта вазндаги имкониятларини баҳолади 0 14:30Жон Жонс Россия фуқаролигини олиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди 0 13:54Хабиб отаси Махачевни залдан ҳайдаган лаҳзани эслади 0 13:27Пеленинг ЖЧ-1958 финалидаги либоси жуда қимматга сотилди 0 12:51Камару Усман Ислам Махачев билан жанги нима учун ўтказилмаганини тушунтирди 0

09 июн 08:23
Янгиликлар

Теннис

Ига Свёнтек "Ролан Гаррос" чемпиони!

Сайёрамизнинг биринчи рақамли теннис маликаси Ига Свёнтек кутилганидек "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнири чемпионига айланди.

Польшалик теннисчи ҳал қилувчи финал учрашувида WTA рейтингида 15-ўринни эгаллаб турган италиялик Жасмине Паолинини умуман сезмади - 6/2, 6/1. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб йириклашди - 3:0. 

Етмиш дақиқа давом этган баҳсда иккала теннисчи ҳам биттадан эйс зарбасини амалга оширишди. Қўшхатолар 0 га 2 кўринишида Жасмине фойдасига ҳал бўлди. Брейклар бўйича устунлик Свёнтек томонида - 5 га 1! 

Шу тариқа, Ига фаолиятидаги бешинчи "Катта Дубулға" турнири чемпионлигини қўлга киритди. У 4 карра "Ролан Гаррос" (2020, 2022, 2023, 2024) чемпионига айланди. Польшалик қаторасига учинчи йил ҳам Парижда чемпион бўлди. Унинг жовонида US Open-2022 бош соврини ҳам бор.

Свёнтек икки ҳафталик меҳнатидан 2 миллион 400 минг евро мукофот пули ҳамда 2000 рейтинг очкоси қўлга киритди. Унинг бу йилги мавсумдан ишлаб топган мукофот пули 6,9 млн, фаолиятидаги эса 31,5 млн долларга етди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг