UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

19 июн 10:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 330 турнири кардига даъвогарлик жанги қўшилди

15 август куни Филадельфияда бўлиб ўтадиган UFC 330 турнири яна бир жанг билан тўлдирилди.

Аёллар энг енгил вазн тоифасида Эрин Бланчфилд ва Жасмин Ясудавичус ўртасида ўтказиладиган даъвогарлар жанги Лига матбуот хизмати томонидан расман эълон қилинди. 

2024 йилнинг март ойида Эрин Бланчфилд Манон Фиорога қарши даъвогарлик жангида беш раунд якунига кўра очколар бўйича ютқазиб қўйганди. Аммо кейин америкалик ҳакамларнинг якдил қарори билан Роуз Намаюнасни, бўғиш усули билан Трейси Кортезни мағлубиятга учратиб, чемпионлик пойгасига қайтди. 

Канада вакиласи Жасмин Ясудавичус эса ўтган йили Фиорога техник нокаут билан ютқазган, шундан сўнг Карин Сильвани ҳакамлар қарорига кўра таслим этганди. 

Айни пайтда Эрин Бланчифилд ҳамда Жасмин Ясудавичус ташкилотнинг энг енгил аёллар дивизиони рейтингида мос равишда тўртинчи ва олтинчи ўринларни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг