UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0 12:28Фьюри Жошуа билан жанг қаерда ўтказилишини тасдиқлади + ФОТО 0 12:02Лондон полицияси Ўзбекистон спорт формасидаги кишини жиноятда гумонлади + ФОТО 0 11:36Расман. Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг катта гонорар учун жанг қилади 0 11:11Ямаль яна бир совринга эга чиқди 0 10:4510 октябрь кунги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди 0 10:17Царукян UFC`даги қайси қоидани ўзгартирмоқчи эканини айтди 0 09:49Асу Алмабаевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0 09:24Михаил Мудрик "Челси"дан "Тоттенхэм"га ўтди 0 08:58Тўрт йил олдин Мурадовни ютган Борральо Хамзат Чимаевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 08:34Нурсултон Рўзибоев рейтингида ҳам ўзгариш кузатилди 0 08:03Валентина Шевченко сафдан чиқди, у камарини ҳимоя қила олмайди 0

10 июн 22:29
Янгиликлар

Теннис

Ига Свёнтек - уч карра "Ролан Гаррос" ғолибаси!

Дунёнинг биринчи ракеткаси Ига Свёнтек икки ҳафта давом этган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнири чемпионига айланди.

Польшалик теннис маликаси Франция Очиқ чемпионатининг ҳал қилувчи финал учрашувида турнир кашфиётига айланган ва WTA рейтингида 43-ўринни эгаллаб турган чехиялик Каролина Муховани қийинчилик билан мағлубиятга учратди - 6/2, 5/7, 6/4.

Ига теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги мувозанатни тиклади - 1:1. Икки соату 48 дақиқа давом этган финал баҳсида Свёнтек 1, Мухова 6 та эйс зарбани амалга оширган. Қўшхатолар ҳар икки теннисчида ҳам 3 тадан бўлди. Брейклар 7 га 5, Свёнтек фойдасига. 

22 ёшли Ига Cвёнтек тўрт карра "Катта Дубулға" турнири ғолибасига айланди. Унинг ҳисобида 3 та "Ролан Гаррос" (2020, 2022, 2023) ва 1 та US Open (2022) турнири бош соврини бор. У 2000 рейтинг очкоси ва 2,300,000 евро мукофот пулини қўлга киритди. Мухова эса икки ҳафталик меҳнатидан 1300 очко ва 1,150,000 евро ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг