UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

11 мар 13:01
Янгиликлар

Шахмат

Иғво ва бўҳтон тарқатган федерация аъзосига нисбатан чора кўрилди

Ўзбекистон шахмат федерациясининг навбатдаги ҳисобот-конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда федерациянинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан келган делегатлари, шахмат фахрийлари, фаол шахматчилар, терма жамоа бош мураббийлари иштирок этди. Конференция кун тартибидан ўрин олган масалалар муҳокамага қўйилди. 

Жумладан, Федерация раис ўринбосарлигига Мақсудов Алишер Иркинович ҳамда Салихов Мурат Мелибаевични сайлаш таклифи билдирилди. Делегатлар томонидан уларнинг номзодлари бир овоздан маъқулланди. 

Шунингдек, Ижроия қўмита таркибига Аҳмедов Сайфулло Норматович номзоди тасдиқланди. Бош котиб лавозимига вақтинчалик вазифа бажарувчи тайинланганлиги маълум килинди. Делегатлар томонидан кун тартибига интернет саҳифалари орқали нотўғри маьлумот тарқатаётган баъзи федерация аъзолари ҳақида муҳокама қилиш таклифи берилди. 

Жумладан, Ирина Қаюмова федерация фаолияти тўғрисида турли бўҳтон ва иғволар тарқатаётганлиги юзасидан делегатлар ўз фикрларини билдирдилар. Муҳокамадардан сўнг Ирина Қаюмова федерация аъзолигидан чиқарилди. 

Танқид қилиш ҳуқуқи ҳаммада эркин эканлиги, бунинг учун ҳеч кимнинг чеклашга ҳуқуқ берилмаганлиги таькидланди. Аммо турли туҳмат ва иғво тарқатиш орқали Ўзбекистон шахмат федерацияси нуфузини туширишга уриниш истагида бўлган ҳар қандай шахматчи хоҳ у юкори натижага эга бўлсин, унга Федерация аъзолигида жой йўқлиги айтилди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг