UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30ИНТЕРВЬЮ. Учинчи Олимпиада? Борсам ҳам кумушга рози бўлмайман! — Ҳасанбой Дўсматов 0 15:47Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 15:12Жон Жонс UFC’га допинг-тест топширишда давом этяпти 0 14:41"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этиши мумкин 0 14:10Усман Нурмагомедов UFC баннерлари фонида сирли пост қолдирди + ФОТО 0 13:46Dana White’s Contender Series ғолиби UFC`да 11 миллион доллар ишлаб топди 0 13:17Ўзбекистон крикет федерацияси Осиё крикети бошқарувидаги иштирокини янада мустаҳкамлади 0 12:42Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 36 та иштирокчисидан 32 таси маълум бўлди 0 12:13Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 11:41Робот Усэйн Болтнинг рекордини янгилади 0 11:07Дзюдо бўйича терма жамоамиз янги бош мураббий қўл остида Lausanne Grand Slam 2026 турнирига йўл олди (Тўлиқ таркиб) 0 10:39Бир киши кам бўлиб қолган "Ал Насср" 0:2ни 3:2га айлантира олди + ВИДЕО 0 10:15Эркин кураш бўйича Олимпиада чемпиони Махачев билан беллашиш истагини билдирди 0 09:44"Умуман муаммо йўқ". Оливейра Жастин Гэтжига учта камар учун жанг таклиф қилди 0 09:18Ислам Махачев UFC`даги ўзи забт эта олмайдиган рекордни айтди 0

13 фев 07:03
Янгиликлар

Дзюдо

IJF расмийлари билан “Катта Дубулға”га тайёргарлик муҳокама қилинди

Теглар :  IJFКатта Дубулға
5-7 март кунлари пойтахтимиз мезбонлик қиладиган дзюдо бўйича «Катта Дубулға» турнири ҳам тобора яқинлашиб келмоқда.

“Ҳумо Арена” мезбонлигида Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қилувчи бундай мусобақа илк бор юртимизда ўтказилаётгани унга бўлган тайёргарликнинг ҳам юқори савияда бўлишини талаб қилади. Бу борада Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Ўзбекистон МОҚ ва Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. 

МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов мусобақаларни ўтказиш бўйича IJF менежери Лиса Аллан ва ушбу халқаро ташкилотда ишлаётган ҳамюртимиз Абдулло Муродов билан мусобақа ташкилий ишларига бағишланган қатор масалаларни муҳокама қилиб олишди.

Учрашувда Ойбек Касимов ҳамда Азизжон Камилов Тошкент “Катта Дубулға” турнирини ўтказиш, ташриф буюрадиган меҳмонлар учун қулайликлар яратиб бериш масалаларини ҳукуматимиз қўллаб-қувватлаётгани ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтишди. 

Суҳбатда Халқаро ташкилот вакиллари мусобақанинг ҳозирги вазиятдан келиб чиққан талаблари бўйича атрофлича маълумот беришди. Унга кўра, ҳозирги мусобақаларда мухлисларнинг ташриф буюриши мумкин эмас. 

Кечаги учрашув давомида мухлислар учун алоҳида йўл қилиш ва “Ҳумо Арена”нинг иккинчи қаватини томошабинларга, биринчи қаватни эса спортчи ва делегацияларнинг бошқа вакилларига ажратиш масаласи кўриб чиқилди.

Бу таклиф сўнгги қарор эмас, албатта. Яқин вақт ичида ҳукуматимиз ва халқаро ташкилот мутасаддилари мазкур таклифни атрофлича ўрганиб, бу борада якуний фикрни айтишади. Мақсад эса мухлислар учун имкон қадар ҳақиқий спорт атмосферасини яратиб беришдир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг