UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

18 фев 20:14
Янгиликлар

Шахмат

Икки нафар шахматчимиз ФИДE рейтингида TOP-10дан жой олди

Теглар :  ШахматРейтинг
Халқаро шахмат федерацияси, яъни ФИДE февраль ойи учун ўзининг янги рейтинг жадвалини эълон қилди.

Эътиборлиси, ташкилотнинг ўсмирлар рейтингида икки нафар ҳамюртимиз кучли ўнталикдан жой олишди. Булар – Нодирбек Абдусатторов (рейтингда 4-ўринни эгаллаб турибди) ҳамда унинг адаши Нодирбек Ёқуббоевдир (8-ўрин).

Таъкидлаш жоиз, Абдусатторовдан юқорида турган уч нафар шахматчи ёш жиҳатидан ҳамюртимиздан бир-икки ёшга катта саналишади. Ўсмир ва ёшлар тоифасида бир ёш ҳам катта ўрин тутишини инобатга олсак, Н.Абдусатторов ўз ёш тоифасида дунёда етакчи экани ойдинлашади.

Шунингдек, яна икки нафар ёш ва иқтидорли шахматчиларимиз TOP-30га киритилган. Дунёдаги энг ёш гроссмейстерлардан бири Жавоҳир Синдоров 26-поғонада қайд этилган бўлса, Шамсиддин Воҳидов 30-ўринни эгаллаб турибди.

Ўсмирлар рейтингини эса асли эронлик, аммо ҳозирда халқаро мусобақаларда ФИДE байроғи остида иштирок этаётган Алиризо Ферузий бошқариб бормоқда. Кучли учликдан Россия терма жамоаси аъзоси Андрей Есипенко ҳамда яна бир Эрон шахмат мактаби вакили Муҳаммадамин Табатабай ўрин олган.

Қуйидаги жадвал орқали ФИДEнинг ўсмирлар рейтинги билан танишасиз:

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг