UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0 13:42Классик шахматда катта ўзгариш: партиялар вақти қисқариши мумкин! 0 13:11Рико Верховен Деонтей Уайлдерга қарши жанг қилишга розилик берди 0 12:40Дана Уайт Перейранинг UFC шарҳловчиларига таъсир ўтказиши ҳақидаги гапларини рад этди 0 12:09Муҳаммад Салоҳ Еврокубокларда ҳали ҳеч ким қилган натижага эришди 0 11:38Фарид Башарат: "Кутдим, аммо бу содир бўлмади" 0 11:07Собиқ Bellator чемпиони вазн қилиш учун сочини кесди + ФОТО 0 10:36UFC 333 турнири ҳарбий ҳаракатлар сабаб БААдан кўчирилиши мумкинми? Дана Уайт жавоб берди 0 10:05Sofacore. Каримов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34UFC Fight Night 291: Хоакин Бакли – Майк Мэлотт турнири иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати тасдиқланди 0 09:03Дана Уайт Стрикленднинг UFC’даги гонорар бўйича эътирозига жавоб берди 0 08:32Ўзбекистонлик икки оғир атлетикачининг допинг-синамасида тақиқланган моддалар аниқланди 0 08:01Конференциялар лигаси. "Лугано"да иродали ғалаба, Каримов 75 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0

17 июл 19:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Иккита камарга эришган Ислам Махачев ҳозир нимадан мотивация олаётганини айтди

Теглар :  Ислам Махачев
Ислам Махачев ММАдаги фаолиятини давом эттиришга нима туртки бўлаётганини тушунтирди.

"Ростини айтсам, карьерам бошидаги мотивация ҳозир йўқ. Лекин мен ҳали ҳам ғалаба қозонишни истайман. Эндиги мотивациям — мағлуб бўлмаслик ва чемпионлик камаримни сақлаб қолиш.

Мен камарларни қўлга киритдим. Яна бир вазн тоифасига ўтиб, яна чемпион бўлиш жуда қийин. Камтарлик қилмай айтаман, бу спортда деярли барча чўққиларни забт этдим.

Ҳозир эришганларимни йўқотишни истамайман. Шунинг учун ҳам машғулотларни давом эттиряпман. Одамлар мен учун қайғураётганини, мухлислик қилаётганини ҳис қилиб тураман.

Мен учун энг катта мақсад — болалар мендан яхши инсон сифатида намуна олишидир. Соғлом турмуш тарзига амал қилган, катталарни ҳурмат қилган, кичикларга яхши муносабатда бўлган ва яхши ота бўлган инсон сифатида.

Буюк спортчилар кўп бўлган ва яна бўлади. Мен эса яхши инсон сифатида эсда қолишни хоҳлайман. Болалар: “Мен Исламдек бўлишни хоҳлайман”, деб айтса ва ота-оналари бундан хурсанд бўлса, шунинг ўзи мен учун катта ютуқ", — деди Махачев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг