UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0

10 окт 16:40
Янгиликлар

Спорт курашлари

Илҳом Баҳромов: Ака-ука амаким сабаб юнон-рим курашини танлаганмиз

Юртимизда карантин қоидаларининг юмшатилиши билан спорт заллари яна шуғулланувчилар билан гавжумлашди.

Жумладан, спорт курашлари вакиллари ҳам спорт залларига қайтишди. Эркин, юнон-рим ва аёллар кураши бўйича терма жамоаларимиз пойтахтда ўқув-машғулот йиғинини ўтказишаяпти. Биз юнон-рим кураши бўйича терма жамоамиз аъзоси, Нанкин ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони, ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатининг кумуш ва бронза медаллари совридори Илҳом Баҳромовдан интервью олдик.

- Узоқ давом этган карантиндан кейин яна умумий машғулотларга қайтдик, - дея сўз бошлади классик курашчимиз. - Ҳозирча халқаро мусобақалар ҳақида гап йўқ. Асосий эътибор Ўзбекистон чемпионатига қаратилган. 

- Илҳом, аксарият болалар футболни танлашади. Сизда спорт курашларига меҳр қачон ва қандай пайдо бўлган? Нима учун айнан юнон-рим кураши?

- Дадамнинг укалари Исроил амаким сабаб юнон-рим курашига қизиқиб қолдим ва шуғуллана бошладим. Амаким ёшликларида ўзлари ҳам юнон-рим кураши билан шуғулланганлар, лекин кейинчалик шароит бўлмагани учун ташлаб кетишларига тўғри келган. Ўз орзулари рўёбини менда кўриш истагидан бўлса керак, кураш залига ўзлари етаклаб олиб келганлар. Қўшимча ўргансин леб юнон-рим кураши беллашувлари ёзилган дискларни қўйиб берардилар. Шунингдек, туманимизда юнон-рим кураши анча ривожланган эди. Тумандошларимиз орасидан кўплаб чемпионлар етишиб чиққанди.  

- Нима учун эркин курашни танламагансиз? Акангиз Ислом ҳам айнан юнон-рим курашида. Иккингиздан бирингизда эркин курашни танлаш имконияти бўлмаганми?

- Йўқ, бўлмаган. Ишонмаслигингиз мумкин, биз яшайдиган манзилда бошқа спорт тури бўлмаган. Бўлганида балки борардик. Ака-ука чемпионларимизга ҳавас қилиб, уларга ўхшаш истагида юнон-рим курашига борганмиз. Ҳозир эса барча спорт турлари билан шуғулланиш имконияти мавжуд.     

- Кимлар эди сиз ҳавас қилган чемпионлар?

- Зафар Очилов, Наврўз Усмонов...

- Мураббийларингиз Ўрол Зиёев ва Ҳаким Накимов ҳақида нима дея оласиз? Уришганларида ранжиган пайтларингиз бўлганми?

- Биринчи мураббийими Ўрол ака Зиёев бўлганлар. Айнан Ўрол ака мени Самарқанд коллежига Ҳаким аканинг қўлларига топширганлар. Албатта, койишган пайтлари бўлган. Лекин бундан умуман хафа бўлмаган. Яхши бўлсин деб уришишган, танбеҳ беришган. Айб ўзимда бўлган.   

- Мураббийларингиздан қайси хислатларни ўзлаштира олдингиз?

- Биринчи навбатда бошланган ишни охиригача етказиб қўйишни, ярим йўлда ташлаб кетмасликни ўргандим. Кейин спортда сезгирлик деган тушунча бор, бу муҳим беллашувларда ас қотади. Мураббийларимдан шу хислатларни олишга ҳаракат қилганман. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг