UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

07 июн 11:50
Янгиликлар

Дзюдо

Илиадис изидан бораётган Давлат Бобоновни табриклаймиз!

Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Давлат Бобонов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Давлат Бобонов 1997 йил 7 июнь куни Навоий вилояти Нурота туманида дунёга келган. Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган спорт интернатида ўқиган. Ҳозирги кунда Самарқанд давлат университетининг 4-босқич талабаси. Мураббийи - Нурали Қобилов. 

Ёш бўлишига қарамай, ҳозиргача айтишга арзигулик ютуқларга эришишга муваффақ бўлган. 2016 йил ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди. Шу йили Тошкент Гран-присида ҳам зафар қучди. Шу йил "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Дюссельдорф турнири ғолибига айланди. 

-90 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган Давлат Бобонов Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. -90 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган терма жамоамиз бош мураббийи Илиас Илиадис чин маънода Бобоновнинг янги қирраларини очишга эришди. Кўз тегмасин, бугунги кунда Давлат ўзининг юқори спорт формасига кириб бормоқда.     

Фурсатдан фойдаланиб, Давлат Бобоновни бугунги унутилмас куни билан муборакбод этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг