UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

12 фев 15:24
Янгиликлар

Дзюдо

Илиас Илиадис: Йигитлардаги иштиёқ мени хурсанд қилмоқда

Теглар :  Илиас Илиадис
Дзюдо бўйича Ўзбекистон катталар терма жоамаси Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилаётган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этяпти.

14 февралга қадар давом этадиган ушбу йиғинда Ўзбекистон ва мезбонлардан ташқари Озарбайжон, Италия, Болгария, Украина, Швейцария каби кучли терма жамоалар ҳам асосий таркиблари билан машғулот олиб боришмоқда. 

"Тель-Авив турнирига тайёргарлик режа асосида давом этмоқда. Ушбу йиғин барча иштирокчи давлат терма жамоалари сингари биз учун ҳам фойдали бўляпти. Мени биринчи навбатда йигитларнинг ўзларига бўлган ишончи, машғулотларга иштиёқ билан ёндашаётгани хурсанд қилмоқда. Номдор дзюдочилар билан ўтказилаётган спарринг-беллашувлар ҳам фойдамизга хизмат қилишидан умидворман. Энг муҳими, дзюдочилар бу йиғиндан олган кўникмалари, ўрганганларини Исроилдаги мусобақада кўрсата билишсин. Ўрганиш бошқа, уни амалиётга тадбиқ этиш умуман бошқа нарса. Шундан келиб чиқиб ҳам йигитларга ўзларига бўлган талабни янада оширишни сўраяпман, талаб қиляпман. Олимпиадагача бармоқ билан санарли мусобақалар қолди. Ҳар бир турнирдан максимал даражада очко олишга ҳаракат қилиш керак", - деди терма жамоа бош мураббийи Илиас Илиадис. 

Маълумот учун, Анталия йиғини барча терма жамоалар учун олдинда турган Тель-Авив "Катта Дубулға" турнирига сўнгги тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб бермоқда.   

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг