UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Ислам Махачев нега Иэн Гаррига қарши жанг қилиш қийин бўлганини айтди 0 19:05“Арсенал” юлдуз вингерини фақат бир шарт билан сотишга тайёр 0 18:28"Гарри билан жанг Ислам фаолиятидаги энг оғир жанглардан бири бўлди" - Махачевнинг мураббийи 0 17:45"Нега у икки камарни ушлаб турибди?" Холлоуэй UFC 330'дан кейин Махачевга "тош отди" 0 16:23Темиров — Кавана: кучли зарба ва техник ақл тўқнашуви. Абу-Дабидаги жанг нимани ҳал қилади? (мутолаа учун) 0 15:49Роналду: “Эҳтимол, бу менинг футболдаги сўнгги йилим бўлиши мумкин” 0 15:22IBF рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:58Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлашди 0 14:30Рамазон Темиров допинг текширувидан ўтди (ФОТО) 0 13:49Ироқ телеканали "Пахтакор" учрашувларини тўғридан-тўғри кўрсатишни бошлади 0 13:21Ислам Махачев кейинги рақиби сифатида кимни лойиқ кўришини айтди 0 12:45Дана Уайт Оқ уйда UFC турнирининг қайта ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди 0 12:19WBC рейтинги: 11 нафар боксчимизнинг рейтинги қандай? 0 11:53Варди фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин 0 11:29Жанибек Алимханули WBO камари учун даъвогарга айланди 0

06 мар 17:15
Янгиликлар

Дзюдо

Расман: Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаларига янги бош мураббийлар билан тайинланди

Аввал хабар берганимиздек, дзюдо бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаларимиз мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй берганди.

Бир неча йил давомида терма жамоамиз бош мураббийи лавозимида самарали фаолият юритиб келган Илиас Илиадис, шунингдек аёллар терма жамоамизда ишлаган германиялик Марко Спиттка ва япониялик Микки Танака билан шартнома муддатлари якунлангани ҳамда уларнинг ўз режалари борлиги сабаб дўстона хайрлашилганди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти янги мураббийлар масаласида бир нечта номзодларни кўриб чиқди ва узоқ ўрганишлардан сўнг якуний қарорга келинди. Ҳамюртимиз Андрей Штурбабин аёллар, эстониялик мутахассис Алексей Будолин эса эркаклар терма жамоамиз бош мураббийи этиб тайинланди. Ўзбекистон дзюдо федерациясида ҳар икки мутахассис билан расмий шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.     

Маълумот учун, Андрей Штурбабин 2005 йилдан 2017 йилгача 12 йил давомида терма жамоамиз бош мураббийи лавозимида ишлаган. Андрей Анатолевич уч карра Олимпия ўйинлари совриндори, икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собировнинг шахсий мураббийи бўлган. Унинг даврида Ришод Собировдан ташқари, Диёрбек Ўразбоев ва Абдулла Тангриев ҳам Олимпия ўйинлари совриндорига айланган. Андрей Штурбабин ИЖФ томонидан 2011 йилнинг энг яхши мураббийи, унинг шогирди Ришод Собиров йилнинг энг яхши дзюдочиси деб топилган. Штурбабин давлатимиз томонидан "Шуҳрат" медали, "Дўстлик" ва "Меҳнат шуҳрати" орденлари билан мукофотланган. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий шу кунгача Эрон терма жамоаси ҳамда Словениянинг "Бежеград" клубида мураббий бўлиб ишлаган. Унинг қўл остида эронлик дзюдочилардан Саид Моллаи жаҳон чемпиони, Муҳаммад Муҳаммади эса жаҳон чемпионати совриндори бўлган. Унинг сўнгги иш жойи Қозоғистоннинг "Женис" клуби эди. 

Эстониялик мутахассис Алексей Будолин дзюдочилик фаолияти давомида Сидней-2000 Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган. Жаҳон чемпионатларининг кумуш ва бронза медали совриндори ҳисобланади. Шунингдек, Европа чемпиони ҳамда тўрт маротаба совриндори бўлган. Мураббийлик фаолияти мобайнида Эстония терма жамоаси (2013-2016)да ишлаган. 2017 йилдан шу кунгача эса Швейцария терма жамоаси бош мураббийи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Унинг қўл остида Нилс Штумп 2023 йилда жаҳон чемпиони бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг