19 авг 17:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР)
Россиялик аралаш якка кураш устаси Андрей Пуляевнинг кейинги жанги тафсилотлари маълум бўлди.
28 яшар Андрей 4 октябрь куни АҚШнинг Солт-Лейк Сити шаҳрида ташкил этиладиган UFC 332 турнирида иштирок этади.
Унга ўша куни америкалик Дамиан Пинас рақиб бўлади.
Жанг ўрта вазн тоифасида ташкил этилади.
Маълумот учун, Андрей Пуляев ҳозирга қадар 15 та жанг ўтказиб, 10 та ғалаба ва 5 та мағлубият қайд этган. У охирги жангини ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоевга қарши ўтказиб, имкониятни бой берган.
24 ёшли Дамиан Пинас ҳисобида эса 10 та ғалаба, 1 та мағлубият мавжуд.

Ҳавола :
Манба : ufc.com
Фикрлар