UZ

Сўнгги янгиликлар

11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0

22 апр 17:17
Янгиликлар

Бошқалар

Имтиёзга эга спортчилар учун ҳужжатларни топшириш жараёни бошланмоқда

Теглар :  Имтиёз
Имтиёзга эга спортчилар учун ҳужжатларни топшириш жараёни бошланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5924-сонли Фармонига мувофиқ Олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва ПараОсиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган спортчи-ўқувчиларни олий таълим муассасаларига (тиббиёт йўналишидан ташқари) имтиёзли ўқишга қабул қилиш бўйича Имтиёзга эга спортчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёни бошланмоқда.

Унга кўра, ғолиб ва совриндор спортчи-ўқувчиларнинг ҳужжатлари жорий йил 25 апрелдан 15 майга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларида масофавий электрон шаклда қабул қилинади. Шунингдек, ғолиб ва совриндорларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Махсус комиссияси ташкил этилган бўлиб, ғолиб ва совриндор спортчи-ўқувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар жорий йилнинг 20 майига қадар Махсус комиссияга электрон шаклда тақдим этилади.

Ғолиб ва совриндор спортчи-ўқувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, жорий йилнинг 15 июнига қадар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссиясига тақдим этилади.

Республика ва халқаро спорт мусобақалари ғолиблари ва совриндорлари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати қуйидагича:

1. Республика олий спорт маҳорати мактаблари директорларининг имтиёзга эга спортчига 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасасига кириш бўйича тавсиянома;

2. Имтиёзга эга спортчининг Жисмоний тарбия ва спорт вазири номига 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасасига кириш тўғрисида ёзган аризаси (захира сифатида қўшимча яна 2 та олий таълим муассасаси (тиббиёт ва ҳарбий олий таълим муассасаларидан ташқари) ҳамда олий таълим муассасаларининг таълим йўналиши, шифри, таълим шакли ва тили аниқ кўрсатилиши шарт);

3. Мусобақа дипломи;

4. Мусобақа буйруғи нусхаси;

5. Мусобақа низоми нусхаси (тасдиқланган ҳолда аслига тўғри);

6. Мусобақа баённомаси нусхаси (тасдиқланган ҳолда аслига тўғри);

7. Имтиёзга эга спортчининг паспорти нусхаси;

8. Имтиёзга эга спортчининг рейтинг дафтарчаси нусхаси;

9. Имтиёзга эга спортчи тамомлаётган таълим муассасасидан маълумотнома;

10. 3,5х4,5 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат;

11. Вилоят мусобақаси баённомаси нусхаси (Республика мусобақаларида иштирок этганлар учун).

Қўшимча маълумотларни 71 коди билан 239-24-29 рақами орқали олишингиз мумкин. Шошилинг, имтиёзли йўлланмалар сони чекланган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг