25 фев 10:10
Янгиликлар
Қиличбозлик
Қиличбозларимиз Осиё чемпионатида совриндор бўлишди
Айни кунларда Индонезия пойтахти қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Унда иштирок этаётган ҳамюртларимиз дастлабки медалларга эга чиқишди.
Ёшлар ўртасидаги яккалик сабля баҳсларида ярим финалгача етиб борган Аякўз Жумамуратова ҳамда Фернанда Эррера бронза медалларини қўлга киритишди.

Ҳавола :
Манба : olympic.uz
Фикрлар