UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

21 янв 16:17
Янгиликлар

Хоккей

Интервью. Михаил Анисин: "Илк мавсумдаёқ плей-офф йўлланмаси - "Ҳумо" учун яхши натижа бўлади"

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси аъзоси ВХЛ матбуот хизматига интервью берди.

Эътиборингизга ушбу интервьюнинг муҳим жойларини ўзбек тилига таржима қилган ҳолда тақдим этамиз. 


-"Ҳумо" янги клуб. Жамоа ушбу мавсумда эндигина дебют қилмоқда. Клубдаги ташкилий жиҳатларни қандай баҳолайсиз?

-Бизда барчаси жойида. Мухлислар ташриф буюришади, ажойиб арена бор. Ўзбекистонда хоккей ривожи ва оммалашуви кетмоқда. Бу нафақат Тошкентда, балки бошқа вилоятларда ҳам кўринмоқда. Ўйинларга кўплаб мухлислар келишмоқда. Улар оила аъзолари, фарзандлари билан бирга ташриф буюришмоқда. Ўйлайманки, бу яқинда ҳудди Россия ёки океанортидаги каби анъанага айланади. 


-Ўзбек клуби варианти қандай пайдо бўлди? Ушбу таклифни тезда қабул қилдингизми?

-Ҳа, тезда қабул қилдим. Сир эмас, олдимда бошқа вариантлар йўқ эди. Гарчи, хабарларда олдимда бир неча вариантлар бўлгани, улар ҳақида ўйлаётганим ҳақида ўқиган бўлсамда. "Ҳумо"дан таклиф бўлди ва уни хурсандчилик билан қабул қилдим. Ишонч учун клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабидан миннатдорман. 

-"Ҳумо"га ўтишингизда у ерда КХЛ орқали танийдиган йигитларнинг ҳам борлиги роль ўйнадими?

-Албатта, бунинг аҳамиятли фактор эди. Ҳозир КХЛ ва ВХЛдаги спортчилар бир-бирини яхши билишади. "Ҳумо"нинг ажойиб лойиҳа эканлиги, раҳбарият КХЛга чиқиш истагида эканлиги мени қизиқтирди. Аммо бу қай тарзда бўлишини фақат Яратган билади. 


-Жамоангиз мураббийи хоккей оламида ўзига яраша машҳур инсон. "Ҳумо"га ўтгунгингизга қадар у ҳақида нималар эшитгандингиз?

-Фикримча у ҳақиқий рус эркаги, рус айиғи. Попихин - кучли характерга эга инсон. Бундай ҳислатсиз у "Динамо" сафида Россиянинг икки карра чемпиони бўла олмасди. Фаолиятимда қийин дамлар кечаётган пайтда менга ёрдам қўлини чўзгани учун унга раҳмат. Бунинг учун ундан миннатдорман. 


-Тошкент қадимий ва чиройли шаҳар. У сизни нимаси билан қойил қолдирди?

-Бизда кун ора ўйин. Шунинг учун хеч қаерга чиқа олмаман. Чиқсам ҳам фақат кечқурун, нималардир тамадди қилиш учун чиқаман. Кейин эса ухлайман, чунки келаси куни машғулотим бор. Бу хоккейчининг ҳаёти. Айтишим мумкин бўлган нарса шуки, у ўз тарихига эга бўлган чиройли шаҳар.


-Шартномангиз мавсум охирига қадар мўлжалланган. Тошкентда қолишни истармидингиз?

-Келинг олдин мавсум якунлансин. Кейин шартномалар ҳақида гаплашсак бўлади. 


-Чемпионат ўзининг якуний палласига кириб бормоқда. Жамоа кучли саккизликда қолиши учун нима керак бўлади?

-Биз ўзимизга ва бир-биримизга ишонган ҳолда ўйнашимиз лозим. Аҳил бўлишимиз керак. Тошкентлик мухлисларимизни кучли саккизликка кириб, хурсанд қилиш учун бор имкониятимизни ишга солмоқдамиз. Ўйлайманки, илк иштирокдаёқ плей-оффга чиқиш "Ҳумо" учун яхши натижа бўлади. Бунда мураббий Попихиннинг катта хизмати бўлади!

ФОТО - Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг