UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0 08:09Олимпиадада қатнашган шахматчилар Ватанга қайтишлари билан қамоққа олинди 0 07:38Миллатлар лигаси. Франция терма жамоаси Бельгияни тор-мор этди, Олиседа — дубль! 0 07:07Mangu 6 турнири учун чемпионлик жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 19:55Дастин Порье Рамазон Темировни мақтаб, унга рақиб таклиф қилди 0 18:21Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги 70 та медали учун жами қанча мукофот пули тўланади? 0 17:15Фабио Каннаваро: "Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак" 0 16:39Теннисчи Александра Бармичева J200 Истанбул турнирида чемпион бўлди 0 15:57UFC 335 турнирининг марказий жанги BMF камари учун бўлиб ўтади (ПОСТЕР) 0 15:16Президент Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни табриклади 0 13:01Brisbane-2032 Олимпиадасининг какаду қушидан илҳомланган логотипи расман тақдим этилди (ФОТО) 0 12:02Осиё ўйинлари: Хитой матбуоти ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ходими Чжан Юнингни бўғиб олганини таъкидламоқда 0 11:07Алекс Перейранинг кейинги рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 10:00Осиё ўйинларида бешинчи бўлган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0

23 июн 09:49
Янгиликлар

Бокс/ММА, Интервьюлар

ИНТЕРВЬЮ. Отабек Холматов жароҳати, операция ва тикланиш жараёни, Top Rank билан келишувга эришгани ва кейинги жангини қачон ўтказиши ҳақида гапирди

Ярим енгил вазн тоифасида WBA камари учун даъвогар Отабек Холматов Olamsport.com мухбири билан суҳбатлашди.

Суҳбатда Отабек оёғидаги жароҳати ва тикланиш ишлари, Top Rank билан келишувга эришгани ва кейинги жангини қачон ўтказиши ҳақида гапирди.

- Собиқ рақибингиз Раймонд Форд ўзининг биринчи ҳимоя жангини ўтказди. Унинг Ник Боллга қарши жангини томоша қилдингизми? Жанг сизни нимаси билан лол қолдирди?

- Ҳа, бу жангга келадиган бўлсак, иккаласи ҳам жуда кучли боксчилар эди. Ўша бокс оқшомидаги жангларни томоша қилдим. Айниқса, Форд билан Боллнинг жанги қизиқарли бўлди. Насиб қилса, улар билан қачонлардир рингда кўришамиз.

- Раймонд Форд ҳақида нима дейсиз? У ўзини илк ҳимоя жангидаёқ мағлуб бўлди. Буни кутганмидингиз?

- Мен Форд жангда ғалаба қозонса керак, деб ўйлаган эдим. Лекин рақиби унга қараганда ғалаба учун кўпроқ ҳаракат қилди. Унинг омади ҳам келди ва ғалаба қозонди.


- Ҳозирги ҳолатингиз ҳақида гапирсангиз. Сўнгги жангингизда жароҳат билан ҳаракатланган эдингиз.

- Ҳозирги ҳолатимга келсак, оёғимдан жиддий жароҳат олган эканман. Алҳамдулиллаҳ, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди. Оёғим секин-асталик билан ўзининг ҳолатига қайтмоқда.

- Қаерда ва қайси жамоа билан шуғулланяпсиз?

- Айни пайтда АҚШнинг Калифорния штати, Индио шаҳрида ўзимизнинг ўзбек боксчилари, акаларим билан бирга бўлиб турибман. Ин Шаа Аллоҳ, эндиликда жангларимни Top Rank промоутерлик компанияси ўтказади. Оёғимдаги жароҳат анча яхшиланиб қолди. Насиб қилса, йилнинг охиригача рингга қайтаман.

Маълумот учун, сирдарёлик 25 ёшли чарм қўлқоп устаси проф боксда ҳозиргача 13 та жанг ўтказиб, 12 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. У ягона мағлубиятини март ойида америкалик Раймонд Форддан қабул қилиб олганди. Мазкур жанг ярименгил вазнда WBA камари учун ўтказилган эди.

Диёр Мавлонов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг