UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0

30 ноя 19:35
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Ирландия президенти “арзимас одам”. Сиёсатга аралашаётган Конор Макгрегор

“Ирландия керакли ўзгаришларни кўриш учун яшайди. Агар улар тез орада Ирландия хавфсизлигини таъминлаш режасини ишлаб чиқмасалар, ўзим буни қиламан”.

Конор Макгрегор Дублин яқинида содир бўлган воқеалардан сўнг, номаълум шахс пичоқ билан аҳолига ҳужум қилиб, беш киши, жумладан болаларни яралаганидан кейин Ирландия ҳукуматини қоралади. Шундан сўнг пойтахтда норозилик намойишлари содир бўлиб, погромлар ва оммавий ҳибсга олишлар бошланди. Болаларга қилинган ҳужумдан кейин 34 киши ҳибсга олинди, машиналар ёқиб юбоирлди, полиция ҳодимлари жароҳатланди. 23 ноябрь куни бўлган воқеада 30 ёшли мактаб ишчиси ва унинг 5 ёшли қизининг аҳволи оғир. 


Ҳодисадан бир неча соат ўтгач, Дублинда муҳожирларга қарши шиорлар билан намойишлар кузатилди. Натижада оммавий погромлар ва талончилик бўлди. 13 дўкон, 11 полиция машинаси, 3 автобус ва трамвай зарар кўрди. Полициячилардан бири оғир тан жароҳати олган. Жума куни кечқурун пойтахт полицияси назоратни тиклади ва 34 кишини ҳибсга олди, гарчи тартибсизликда 500 га яқин киши иштирок этган бўлса-да, полиция воқеадан кейин “безори гуруҳ”ни айблади. “Кеча биз кўрган нарса зўравонликнинг фавқулотда авж олиши эди. Бу биз 10 йиллар давомида кўрмаган манзаралар эди” дейди полиция комиссари Дрью Харрис. 


Мамлакат бош вазири Лео Варадкар ҳиссиётли баёнот билан чиқди: “Жиноятчилар қила олмаган бу ишни Ирландияни севганлари учун қилишди. Қанчалик аянчли бўлса ҳам булар ватанпарварлик туйғуси билан қилинмади. Улар нафратга тўла, зўравонликни, тартибсизликни ва бошқаларни хафа қилишни яхши кўрганлари учун шундай қилишди. Тўполонларда қатнашганлар Ирландияни ва ўзларининг оилаларини шарманда қилди”. Харриснинг сўзларига кўра, бўлиб ўтган воқеа радикаллашув элементи эди. Бунинг сабабларини у ҳужумчи муҳожир эканлиги ҳақидаги миш-мишлар тарқалган ижтимоий тармоқлар билан боғлади. 


BBC Dublin мухбири Айофе Море шундай дейди: 

“Мактаб яқинидаги воқеадан сўнг иловаларда маълум миш-мишлар тарқалди ва ўнг фаоллар жиноят содир этилган жойда норозилик намойиши ўтказишга қарор қилишди. Аммо норозилик тартибсизликка айланди ва унинг иштирокчилари, жумладан, болалар ҳамда ёшлар тез орада Дублин шаҳар марказининг катта қисмини тўлдирди. Бир неча ой давомида шунга ўхшаш нарса содир бўлиши ҳақида қўрқув мавжуд. Ирландия Республикасида ўнглар сони кўпайди ва улар катта кучга айланди. Ўшалар яқинда мамлакат парламети олдида норозилик намойиши ўтказдилар. Бироқ, пайшанба оқшомидаги тартибсизликлар кўлами пойтахтда ўнлаб йиллар давомида кузатилмаган даражада бўлди”. 

Бўлиб ўтган ҳодисалардан кейин Конор Макгрегор Ирландия президентини “арзимас” деб атади ва ҳукумат сиёсатини танқид қилди. Пичоқли ҳужум Ирландияга иммигрантлар оқими билан боғлиқ умумий кескинлик фонида содир бўлди. Илгари Дублинда “Ирландия гавжум” деб ёзилган плакатлар билан намойишлар бўлиб турарди. Охирги расмий маълумотларга қараганда, 2022 йил апрелидан 2023 апрелигача мамлакат 140 мингдан ортиқ муҳожирни қабул қилган – бу 2007 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир. 

Конор норозилик намойишлари акс этган кадрларни чоп этиб, ҳужум қилган одамни “руҳий нонормал хорижлик” деб таърифлаган. У Ирландия президенти Майкл Хиггинсга мурожаат қилди, уни “арзимас” деб атади ва асосий амалдорларни ҳам танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат раҳбариятида асосий муаммоларни, хусусан хавфсизлик масалаларини ҳал этиш режаси йўқ.


“Дублин шаҳар марказидаги жирканч манзаралар, даҳшат. Одамлар Ирландия ҳукумат сиёсатидаги кўплаб муваффақиятсизликлардан ғазаб остида дўконларни талон-тарож қилишмоқда. Бу режим қачондир битта бўлса ҳам муваффақиятли стратегияга эга бўлганми? Соғлиқни сақлаш – бу бутунлай чалкашлик. Даҳшатли уй-жой инқирози. Иммиграция очиқ. Иқлим масалаларида иккиюзламачилик. Кўчалардаги хавф рекорд даражага етди. Муваффақиятларни номлашимиз мумкинми? Сиз бизнинг кўчаларимизни талон-тарож қилган ва зарар етказаётган талочиларни қоралашингиз мумкин. Лекин бу ўтиб кетганда, Ирландия ҳукуматининг кўплаб муваффақиятсиз сиёсатларига яна бир бор нур тушади. Биз ҳаракатингизни кутяпмиз. Ўзгартиринг ёки қолдиринг!”, дейди собиқ UFC чемпиони. 

Кейичалик Конор хавфсизликни таъминлашга тайёр эканлигини ёзди: “Мен кечаги тартибсизликлар ва ўз вазифаларини бажараётган ходимларимизга қилинган ҳужумларни маъқуллайман. Талончиликни қабул қиламан. Содир бўлган воқеа биз дуч келган муаммоларни ҳал қилиш учун ҳеч нарса қилиб бера олмайди. Ўзгариш учун ҳаракат қилиш кераклигини тан оламан, бу тезроқ бўлиши лозим! Айни дам ташкилий ишлар билан бандман. Ишонинг, мен анча тартиблиман. Ирландия керакли ўзгаришларни кўриш учун яшайди. Агар улар тез орада Ирландия хавфсизлигини таъминлаш режасини ишлаб чиқмасалар, ўзим буни қиламан”.


Хорижий сайтлар асосида Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг