UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

25 янв 18:32
Янгиликлар

Теннис

Ирода Тўлаганова ҳозирги ўзгаришлар ва ўзига қайси мамлакатдан таклиф бўлгани ҳақида гапирди

Ўзбекистон теннис федерацияси раиси ўринбосари Ирода Тўлаганова россиялик теннисчилар Мария Тимофеева, Камила Раҳимова, Полина Кудерметова ва Александра Бармичеванинг Ўзбекистон байроғи остига ўтиши ҳақида фикр билдирди.

— Фаолиятингиз даврида фуқароликни ўзгартириш бўйича таклифлар бўлганми?

— Бўлган, мен топ-16 да бўлган вақтимда. Менга Ҳиндистон томондан мурожаат бўлган. Ўшанда уларда Саня Мирза ҳали пайдо бўлмаган эди. Мен бу вариантларни кўриб чиқмаганман, гарчи жуда яхши шартлар таклиф қилинган бўлса ҳам. Мен Ўзбекистонда ўзимни маликадек ҳис қилардим. Ўша пайт бошқача бўлган. Агар менда катта туртки берган ҳомий бўлмаганида, балки мен ҳам ўйлаб кўрган бўлардим.

Ҳозир теннисчилар фуқароликни эҳтиёж учун эмас, мақсад учун ўзгартишади. Қизларнинг асосий мақсади — Олимпиадада қатнашиш. Россияда рақобат жуда юқори. Топ-100 да бўлсангиз ҳам, Олимпиадага бориш имконияти бўлмаслиги мумкин. Чунки олдинда яна олти нафар спортчи бор, Олимпиада лимити эса тўртта.


— Бу ҳолат Весна Долонцникига ўхшайдими?

— Ҳа, худди шундай. У ҳам Сербияга пул сабабли ўтгани йўқ. Мен "ўйинчиларни сотиб олишди" деган иборани ёқтирмайман. Ҳеч ким ҳеч кимни сотмайди. Биз фақат уларнинг профессионал эҳтиёжларини қондиришга ёрдам берамиз: чипталар, мураббийлар, кортлар, спарринглар, тўплар — барчаси режа асосида амалга оширилади, — деди Тўлаганова "Спорт-Экспресс"га берган интервьюсида. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг