UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

01 фев 11:52
Янгиликлар

Теннис

Ирода Тўлаганова кичик орзусига эришгани, бўлажак ўйин ва Тошкентда яна ATP ёки WTA турнирлари ўтказилиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби Ирода Тўлаганова Olamport.com сайтига кичик интервью берди.

Собиқ теннисчи бўлажак Ўзбекистон - Польша ўйини ва бошқа мавзулар ҳақида гапирди.

- Польшага қарши ўйин олдидан таркибимиз, имкониятларимиз ҳақида нима дея оласиз?

"Мен ўзимнинг кичик орзуим ушалганидан хурсанд эканимни айта оламан. Биз Ўзбекистонда илк бор "Ҳумо арена"да теннис мусобақаси, "Дэвис кубоги" ўйинини ўтказяпмиз. Бу биз учун, теннис учун жуда муҳим. Ва биз Польшадек терма жамоа билан учрашяпмиз, польшалик теннисчилар жуда тажрибали. Бизнинг йигитлар ҳам шундай, улар мотивацияга тўлиб турибди. Ўйлашимча, бизни яхши натижа кутмоқда".

- Ўйин олдидан мухлисларни жалб этиш мақсадида қандай ишлар амалга оширилди?

"Биринчи навбатда, ижтимоий тармоқларда кўплаб постлар чиқарилди. Лекин шуни айтишим мумкин-ки, бизда теннисни севувчилар кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг ўзлари теннис ўйнашади, стадионларга боришади. Улар "Дэвис кубоги"нинг "Ҳумо арена"да ўтказилишини эшитишганда, жуда катта ажиотаж бўлди. Барча тезроқ келишни ва терма жамоани қўллаб-қувватлашни хоҳлади. Албатта, одамлар бир-бири билан муҳокама қилиш орқали ҳам реклама қилиши мумкин". 

- Польша терма жамоаси таркиби, жумладан, дунёнинг саккизинчи рақамли ракеткаси Ҳуберт Ҳуркач ҳақида қандай фикрдасиз?

"У жуда яхши ўйинчи. Бир ҳафта олдин Австралия очиқ чемпионатида ҳам яхши натижа қайд этганини биламиз. У ҳозир дунё рейтингида саккизинчи ўринни эгаллаган ҳолда топ-10да кетмоқда. Ўйлашимча, у билан ўйнаш жуда қийин бўлади. Чунки у жуда тажрибали ва кучли ўйинчи. Лекин бизнинг йигитларнинг аввал айтганимдек, йўқотадиган нарсаси йўқ, мотивацияга эга. Чунки улар Тошкентда, биринчи бор "Ҳумо арена"да, минглаб мухлислар қаршисида ўйнашади. Уларни қўллаб-қувватлаб, мухлислик қиламиз ва улар яхши натижа кўрсатади".

- Мавзудан ташқари савол бермоқчиман. Ўзбекистонда ўтган йили ўсмирлар ўртасидаги турнирлар сони анча кўпайди, бу йил ҳам янгилари қўшилди. Қачон ATP ёки WTA туркумидаги турнирларни яна кўришимиз мумкин?

"Ҳа узоқ вақт давомида пандемия таъсири кучли бўлди. Шунинг учун, бизнинг федерациямиздан профессионал турнирларни ташкил этишда бироз вақт кутиш талаб қилинди. Шу сабабли, биз фақат ўсмирлар ўртасидаги турнирларни йўлга қўйдик. Лекин ҳозир, биз бор эътиборимизни бу йил ёки кейинги йил ATP Challenger ёки ITF Фьючерс турнирини ташкил этишга қаратдик. Йигитлар яна қайтадан профессионал турнирларда иштирок этиши учун. Ўйлашимча, биз "Ҳумо арена"да "Дэвис кубоги"ни ўтказишга эришдикми, демак, тез орада ATP ва WTA турнирларини ҳам қайтадан ташкил этамиз", - деди Тўлаганова.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг