UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

25 янв 12:35
Янгиликлар

Теннис

Ирода Тўлаганова Ўзбекистонда нега теннис даражаси тушиб кетганига изоҳ берди

Ўзбекистон теннис федерацияси раиси ўринбосари Ирода Тўлаганова мамлакатда юқори даражадаги теннисчиларнинг йўқлиги сабаблари ҳақида гапирди.

— Бунга таъсир қилган омиллар кўп, - дея сўз бошлади Тўлаганова. — Биз барибир мамлакатдаги ўзгаришлар пайтида туғилганлармиз. "Пахтакор" стадионидаги йиртиқ резина кортида машғулот ўтказганим эсимда. Қишда биз ўзимиз қорни тозалардик, кейин эса ҳўл, ифлос, тўп ҳар томонга сакраб кеталиган қийшиқ қоплама устида шуғулланардик. Январь ойида шу ҳолатда машғулот ўтказиб, июнь ойида ўсмирлар ўртасидаги "Уимблдон"да ғолиб чиққандим. Шу билан бирга, биз ёпиқ корт ва бошқа шароитлар йўқлигидан шикоят қилмаганмиз. Ҳозир эса теннисчилар, агар қуёш нотўғри томонга нур сочаётган бўлса, майдонлар нотўғри жойлашган бўлса, "Бу қанақа полиз майдон? Қаерда ўйнаймиз? деб нолийди. 

Одамларнинг психологияси ўзгарди. Илгари тўплар бўлса, шунчаки хурсандчилик учун ўйнардик. Агар улар янги бўлса, бу умуман бахт эди. Одатда эса абгори чиқиб кетган тўплар билан бир неча ой машқ қилардик. Катта мураббийнинг олдига кириб, илтимос қилганимизда, у шундай жавоб берарди: "Аввал тўпсиз ўйнашни ўрганинг, кейин мен сизга биттадан тўп бераман". Ҳозир теннисчилар машғулотга келишади ва агар тўпнинг ранги бироз ўчган бўлса, бундан нолишади. Бу психология.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда менталитет бироз ўзгарди. Агар аёллар тенниси ҳақида гапирадиган бўлсак, институтдан кейин қиз учун ҳаётнинг кейинги босқичи турмушга чиқиш ва фарзанд кўриш бўлади. Шунинг учун кўпчилик теннисни тугатиш кераклигини айтади. Фарзандни дунёга келтириш фурсати келган бўлса, қандай қилиб мусобақаларга боради?

АҚШда таълим олишнинг осонлашгани ҳам таъсир қилади. Агар теннисчи ёмон ўйнамаса, Америкада унга тўлиқ стипендия таклиф қилишади. Улар кета бошлайдилар. Бу профессионал теннисда натижаларга эришиш ва пул ишлашдан кўра осонроқ.

Теннис ўйнайдиган ўғил болалар ҳам, қизлар ҳам, одатда, ўзига тўқ оилалардан. Бундай болаларнинг ота-оналари аллақачон бизнесга эга. Шунинг учун йигит 18 ёшга тўлганда, Ўзбекистонда икки-уч йилдан кейин уйланиш керак, деб ҳисобланади. Сен эса дурустроқ пул тополмайсан ва фақат турнирларга бориб келасан. Натижада, ўйинчилар оилавий бизнесга ўтиб, ўзлари учунгина теннис ўйнашади.

Терма жамоада 18 ёшгача бўлганлар ва республика олимпия захиралари мактабида ўқийдиганлар бор. Уларда ўқиш, машғулот ва сафарлар давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади. Бундайларнинг ота-оналари уларнинг фаолияти учун кўп пул сарфламайди. Аммо балоғатга етгандан кейин катта харажатлар пайдо бўлади. Шунинг учун улар мураббий ёки спарринг-шерик бўлишга қарор қилишади. Баъзилар падел спортига ишлашга кетишади. Шу тариқа улар теннисдан ташқари пул ишлашни афзал кўришади.  

Яна ўйлашимча, болалар дангаса бўлиб қолишган. Иқтидорли, жисмонан бақувват болалар кўп келади, лекин улар астойдил меҳнат қилишга тайёр эмас. Ҳозир баъзиларга қараяпман - машғулот соат 10 дан 12 гача, соат 12:05 да эса уларни такси кутиб турибди. Нега шундай? Агар машғулотим бўлса, 45 дақиқа олдин чигалёзди қилардим, кейин уч ярим соат ўйнардим, 30 дақиқа яна енгил шуғулланиш... шундан кейингина кийимларимни алмаштириб, уйга кетардим. Овқатланардим, бир соат ухлардим, соат 16 дан 18 гача яна теннис ўйнардим, кейин эса умумий жисмоний тайёргарлик машқларини бажарардим. Шу йўсинда ҳар куним ўтарди. Аммо машғулотингиз зўр-базўр икки соат давом этса, қандай натижалар ҳақида гапириш мумкин? Сен ўзингни теннисга бағишлашинг керак. Бизда эса Янги йилда болалар машғулот жараёнини бир-икки ҳафтага тўхтатишади. Бизда ҳатто бир кун ҳам дам олиш бўлмасди. Бу ҳашамат ҳисобланган", - дея Тўлаганованинг сўзларини келтиради "Спорт-Экспресс" нашри.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг