27 дек 09:07
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ислам Махачев ESPN талқини бўйича йил жангчиси бўлди
Енгил вазнда UFC чемпиони, вазн тоифасидан қатъий назар ташкилотнинг энг кучли жангиси Ислам Махачев яна бир бор эътироф этилди.
Бу сафар россиялик чемпион ESPN томонидан якунига етиб бораётган 2023 йилнинг энг яхши аралаш яккакураш устаси деб топилди. 2022 йилда чемпионлик камарини қўлга киритган Ислам бу йил Александр Волкановскига қарши иккита жанг ўтказди.
Февраль ойидаги илк жангда у австралиялик рақибини очколар ҳисобига кўра таслим этди. Октябрь ойида бўлиб ўтган иккинчи жангда эса Алексни биринчи раунддаёқ нокаутга учратди. Айни шу ғалабасидан сўнг у P4P UFC рейтинги пешқадамига айланиб олди.
Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар