UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31Уимблдон-2026. Эркаклар ўртасидаги турнирда чемпион аниқланди 0 20:31MMA оламининг Макгрегор - Холлоуэй жангига муносабати: "Конор Конорни мағлуб этди" 0 19:53Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолиятини давом эттирадими? 0 19:05Макгрегорнинг мураббийи шогирдининг UFC 329 турнирдаги мағлубиятини изоҳлади 0 18:39Макс Холлоуэй Макгрегор билан жанг вақтида реваншни тўхтатишни сўраган экан 0 18:14"Мени устимдан куляпсизларми?" Дана Уайт UFC 329 даги ноқулай ҳолатга изоҳ берди 0 17:47Инфантино Жаҳон чемпионати иштирокчиларини янада кўпайтириш эҳтимолини истисно қилмади 0 17:17Макс Холлоуэй UFC тарихида бундай натижани қайд этган 20-спортчига айланди 0 16:43UFC ҳавас қиладиган кардни жамлаган RAF турнирининг барча натижалари 0 16:16Макгрегор тилга кирди ва ғалати мағлубияти сабабини айтди 0 15:48Рафинья “Ал Ҳилол”га йўл оладими? 0 15:15Жастин Гэтжи фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 14:49Конор сўнгги бешта жангида тўртинчи марта мағлуб бўлди 0 14:13Жонбиби Ҳукмова Осиё чемпионатида иккинчи олтин медалини қўлга киритди 0 13:46Месси реферига эътироз билдирди: "Ҳурматсизлик қилманг!” 0

05 июн 12:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли"

Теглар :  Ислам Махачев
-77 кг вазн тоифасида россиялик 34 ёшли UFC чемпиони Ислам Махачев онаси унинг ММАдаги фаолиятини якунлашини истаётганини айтди.

"Биз онам билан бу масалани кўп йилдан бери муҳокама қилиб келамиз. ММАдаги профессионал фаолиятимни бошлашдан олдин жанговар самбо бўйича жаҳон чемпиони бўлганман. Буни яхши эслайман. Онам "Бўлди. Самбода Олимпия ўйинлари йўқ, сен аллақачон жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритдинг - бу етарли" деганди. Ўшандан бери бу мавзуга қайта-қайта қайтамиз. Сўнгги пайтларда у менга: "Хабиб онасининг гапига қулоқ солди, сен эса онангнинг гапига киришни истамаяпсан", дейди.

Мен унга ҳеч қачон масалани бунчалик қатъий қўймаганини айтдим. У ҳеч қачон: "Ё тўхтатасан, ёки..." демасди. Яқинда у менга: "Мен Хабиб билан учрашмоқчиман. Гаплашиб олишимиз керак. Мен: "У билан нима ҳақида гаплашмоқчисиз?" деб сўрадим. У: "Биз шунчаки гаплашишимиз керак" деб жавоб берди. Мен ҳали бу учрашув ҳақида келишиб олганим йўқ. Аммо онам ҳақиқатан ҳам ўз сўзида туриб олса, албатта, бу тамом дегани", - деди Махачев "Мурад ЛяРиба" YouTube каналига берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг