05 сен 21:36
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ислом Болтаев Тошкентда жанг қилди
Пойтахтимиздаги "Ҳумо арена" мажмуасида аралаш якка кураш бўйича Octagon 91 турнири бўлиб ўтмоқда.
Мусобақа асосий кардида ўзбекистонлик таниқли ММА устаси, чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Ислом Болтаев жанг қилди.
Қирғизистон вакили Адис Таалайбек Уулуга қарши баҳсда Болтаев муддатидан аввал зафар қучди. Рақиб иккинчи раунддан кейин баҳсни давом эттиришни истамади.
Шу тариқа, Ислом фаолиятидаги 13-жангида 9-ғалабасини нишонлади. Унинг ҳисобида 4 та мағлубият ҳам бор.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар