UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0

17 июл 11:26
Янгиликлар

Спорт курашлари

Исломжон Баҳромовни табриклаймиз!

Бугун юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Исломжон Баҳромов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ислом Баҳромов 1995 йил 17 июль куни Самарқанд виллоятининг Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчаси "Наврўз" маҳалласида дунёга келган. Биринчи мураббийи - Ўрол Зиёев. Аввалига Республика ихтисослаштирилган олимпия захарилари мактаб-интернатида, кейин Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университетида таҳсил олган. 

Ака-ука Исломжон ҳамда Илҳомжон Баҳромовлар ўсмирлар, ёшлар ва ҳозир катталар терма жамоаси сафида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келишмоқда. Исломжон катталар ўртасида Осиё чемпиони, Ислом Бирдамлик ўйинлари ва Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари совриндори ҳисобланади. Икки бор Осиё чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган. Ўтган йилнинг февраль ойида Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўтган қитъа чемпионатида бронза медалига эга чиққан.

Фурсатдан фойдаланиб, Исломжон Баҳромовни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этамиз. Унга сиҳат-саломатлик тилаймиз, мусобақаларда қўли ҳамиша баланд бўлсин, дея ният қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг