UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0

15 ноя 13:27
Янгиликлар

Самбо

Истам Қудратов: "-71 кг вазнда биринчи марта жанг қилишим"

Теглар :  Истам Қудратов
Самбо бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Жанговор самбо бўйича  -71 кг вазн тоифасида терма жамоамизга бронза медалини тақдим этган Истам Қудратов тақдирлаш маросимидан сўнг иштироки ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Чемпионатдаги барча рақибларим жуда ҳам кучли эди. Уларнинг ҳар бири жаҳон чемпионатига пухта тайёрланиб келгани сезилди. -71 кг вазн тоифасида биринчи марта жанг қилишим, шунинг учун ҳам баҳслар мен учун жуда қийин кечди. Ўз уйингда ҳатто деворлар ҳам ёрдам беради, деган гап бор. Лекин бунинг ўзига яраша босими ҳам бўлади, албатта. Машғулотлар ҳар доимгидек аъло даражада бўлди. Аммо мен ўз иштирокимдан қониқмадим, негаки, олдимга қўйган мақсадим олтин медаль эди. Аллоҳ менга шу даражани муносиб кўрган экан, албатта, буни хурсандчилик билан қарши оламан. Ўзбекистон самбо терма жамоаси чемпионатга яхши тайёргарлик кўрди. Мазкур мусобақа терма жамоамиз учун омадли келди десам адашмаган бўламан. Мени қўллаб турган ҳаммага раҳмат. Ўзбекистон самбо ассоциацияси ҳамда ота-онамга алоҳида миннатдорчилик билдираман", - деди Қудратов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг