UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0

20 авг 08:08
Янгиликлар

Тадбирлар

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳамда Олимпия ва паралимпия марказларига қабул жараёни юзасидан йиғилиш ўтказилди

Теглар :  Адҳам Икрамов
Спорт вазири Адҳам Икрамов раҳбарлигида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарлари иштирокида видеоконференция орқали йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишга Ўзбекистон Бокс ва Гимнастика федерациялари масъул раҳбарлари, шунингдек ҳудудий спорт раҳбарлари, Олимпия ва паралимпия марказлари директорлари, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг ҳудудий вакиллари, Бокс ва Гимнастика федерациялари ҳудудий раҳбарлари билан биргаликда марказлашган ҳолда студиядан иштирок этишди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июндаги ПФ–94-сон Фармонига мувофиқ, Баҳодир Жалолов номидаги бокс, Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаблари ҳамда Олимпия ва паралимпия марказларига 2024/2025 ўқув йили учун қабул жараёнларини самарали ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Тадбир давомида 2024/2025 ўқув йили учун қабул жараёнларини юқори даражада ташкил этиш, имтиҳон жараёнларида шаффофликни таъминлаш ва иқтидорли ёшларни жалб қилиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг