UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

11 окт 10:09
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионати. Шахматчиларимиз 9-турда дона суришди

Шу кунларда Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида шахмат бўйича 14, 16 ва 18 ёшгача бўлган ақл идрок соҳиблари ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини Муҳиддин Мадаминов, WFM Умида Омонова (иккиси ҳам 14 ёш), Элбек Сулаймонов (16 ёш) ҳамда Холида Намозова (18 ёш) ҳимоя қилишяпти.

Кеча ўтказилган 9-тур учрашувида тўрт нафар шахматчимиздан икки нафари ғалаба қозонди, яна иккиси эса рақиблари билан муросага келди. Муҳиддин Мадаминов қирғизистонлик Азиз Дегенбаевни, Холида Намозова ҳиндистонлик Жейн Варшитани мағлубиятга учратди. 

Умида Омонова бельгиялик Тьяни Де Рике, Элбек Сулаймонов эса намибиялик Манфредо Гаосеб билан дурангга имзо чекди. Шахматчиларимиздан Умида Омонова ва Муҳиддин Мадаминов 9 имкониятдан 5,5 очко жамғарди. 

Шахматчиларимизнинг 10-турдаги рақиблари:

Муҳиддин Мадаминов - Момчил Петков (Болгария)

Умида Омонова - Эмилия Завиваева (Россия)

Элбек Сулаймонов - Рашмика Тенувара (Шри-Ланка)

Холида Намозова - Хонг Ан Нгуен (Вьетнам)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг