UZ

Сўнгги янгиликлар

16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0

27 дек 08:46
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионатида қатнашаётган ягона аёл шахматчимиз ҳозирча 11-ўринда!

Хабар берганимиздек, кеча тунда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида шахмат бўйича рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати бошланди.

Аёллар ўртасидаги дунё биринчилигида ягона вакиламиз Афруза Ҳамдамова (2188) юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони бўлган Афруза 4 имкониятдан 3 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 11-ўринни эгаллаб турибди. Еттинчи поғонадаги икки карра жаҳон чемпиони Валентина Гунина (FIDE, 2388) ҳисобида ҳам 3 очко бор. 

Ҳамдамова 1-турда қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, ҳиндистонлик гроссмейстр Рамешбабу Вайшали билан дуранг ўйнади. Иккинчи турда рейтингда ўзидан анча юқорида бораётган Лела Жавахишвили (Грузия, 2321)ни таслим этди. Учинчи турда қора доналарда ўйнаб, Миаойи Лу (Хитой, 2317)дан устун келди. Тўртинчи турда уч карра жаҳон чемпиони Анна Музичук (Украина, 2408) билан муросага келди. 

Турнир жадвалида 4 имкониятдан 4 очко жамғарган мезбонлар вакиласи Алисе Ли (АҚШ, 2415) якка пешқадам бўлиб турибди. Хитойликлар Венжун Жу (2536) ва Жонг Йи Тан (2502), ҳиндистонлик Ҳарика Дроновалли (2416), грузиялик Нино Батсиашвили (2333) ҳамда озарбайжонлик Гунай Маммадзада (2319) ҳисобида 3,5 тадан очко бор. 

АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Гулруҳбегим Тоҳиржонова 4 имкониятдан 2,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 33-поғонадан жой олган. У 2 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган. 

Бешинчи турда Афруза Ҳамдамова қора доналарда ўзи сингари 3 очкога эга бўлиб турган руминиялик Ирина Булмага (2378) билан ҳисоб-китоб қилади. Гулруҳбегим Тоҳиржонова эса оқ доналарда украиналик гроссмейстер Мария Музичук (2422)га қарши баҳс олиб боради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг