UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

22 май 18:18
Янгиликлар

Теннис

Жаҳоннинг биринчи ракеткаси Новак Жокович 32 ёшда!

Теглар :  ЖоковичТеннис
Бугун сайёрамизнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович 32 ёшни қарши олди.

Шу боисдан теннис юлдузини фаолиятига назар солиб ўтамиз.

Новак Жокович 1987 йил 22 майда Сербиянинг Белград шаҳрида туғилган. Бўлажак чемпион теннис билан тўрт ёшидан бошлаб шуғулланишни бошлаган. Новак профессионал фаолиятини 2003 йилдан бошлаган. Умумий ҳисобда 74 та АТP турнирида зафар қучган. Фаолияти давомида мусобақадаги иштирокидан жаъми 131,040,932 АҚШ доллардан ортиқ маблағ ишлаб топган. Шунингдек, Жоковичда «Катта дубулға» турнирларида ютилган ўн бешта соврин: Australian Open (2008, 2011-2013, 2015, 2016 ва 2019), Уимблдон (2011, 2014, 2015 ва 2018), US Open  (2011, 2015 ва 2018) ва «Ролан Гаррос»-2016 ғолиблиги бор. Новак барча «Катта дубулға» турнирларида ютган теннисчилардан бири сифатида тарихга кирган. 

Жокович 2011 йилнинг июль ойида биринчи марта АТP рейтингининг карвонбошисига айланган. Новак Сербия либосида ҳам бир қатор натижаларга эришган. Мисол учун, Жокович терма жамоаси билан 2010 йилда «Девис кубоги»да зафар қучган. 2008 йилда эса Пекин олимпиадасида бронза медални қўлга киритган. 2014 йилнинг 11 июлида Новак севгилиси Елена Ристичга уйланади. Ёш оила шу йилнинг октябрь ойида фарзандлик бўлишади ва чақалоққа Стефан деб исм қўйишади. 2017 йилнинг сентябрь ойида Жоковичлар оиласи яна бир кишига кўпайишади. Сербиялик теннисчи бўш вақтларида китоб ўқишни ва гитара чалишни ёқтиради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг