UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

12 апр 13:18
Янгиликлар

Велоспорт

Жаҳоннинг энг қимматбаҳо велосипедлари (ТОП-10)

Теглар :  Велосипед
Сир эмаски, велосипед энг ажойиб транспорт турларидан бири ҳисобланади.

Сиз унинг ёрдамида дўконга, дўстларингизникига, ишхонага боришингиз, кўчада сайр қилишингиз мумкин. Бу борада велосипед соғлиқ учун фойдалилиги ва тежамкорлиги билан ҳам ажралиб туради. Лекин, бугунги кунда ишлаб чиқарувчилар нафақат оддий, балки махсус қимматбаҳо велосипедларни ҳам тақдим этишмоқда. Бугун биз жаҳоннинг 10 та энг қиммат велосипеди ҳақида маълумотлар берамиз. 

10. BMW Cruise M III | Нархи 1,2 минг доллар


BMW автомобиллари ўз сифати билан машҳур. Ушбу модель 2016 йили ишлаб чиқарилган. Shimano гидравлик тормози ҳар қандай об-ҳаво шароитларида ва қийин трассаларда беҳавотир ишлайди. Вазни - 15 кг. 


9. Koga Kimera | Нархи 5 минг доллар


Koga Kimera жаҳоннинг энг қиммат велосипедлари рўйхатида 9-ўринда туради. Велопойгалар учун мўлжалланган. Кўриниши ҳам ўзгача услубда ишланган. 


8. Scott Plasma Premium | Нархи 13,8 минг доллар


Scott компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ушбу велосипедлардан шоссе пойгалари ва триатлон учун фойдаланса бўлади. Уни яратишда аҳил ва иноқ бир гуруҳ муҳандислар иш олиб боришган. Велосипеднинг асосий ҳусусиятлари - супераэродинамик кўриниши ва рама вазнининг минималлаштирилганида.


7. Cipollini Nuke | Нархи 18 минг доллар



Cipollini Nuke энг қимматлиги бўйича 7-ўриндан жой олган. Рама, ғилдираклар ва ўриндик углепластикдан тайёрланган. 


6. Chanel | Нархи 28 минг доллар


Машҳур компания буюртмасига биноан тайёрланган Chanel велосипеди 2008 йили 50 та дона ишлаб чиқарилган. Оқ-қора рангда. Рамаси қўлда алюминдан ясалган. Махсус сумкачаси ҳам бор. Chanel нафақат имидж учун, балки компания атроф-муҳитни ҳимоя қилишини билдириб туриш учун ҳам тайёрланган. 


5. KGS Tier 3 | Нархи 30 минг доллар


Техаслик Кевин Содерс 25 йилдан буён махус буюртмалар олиб велосипедлар яратади. Энг қиммат велосипедлар ўнлигининг экваторида умрбод кафолатга эга KGS Tier 3 велосипеди турибди. Уни тайёрлашда индивидуал ёндошилган. Унинг юқори нархи велосипедни хар бир моделини тайёрлаш учун кетадиган вақт билан боғлиқ. Сондер йилига 2-3 тадан кўп велосипед ясамайди. 


4. Litespeed Blade | Нархи 39 минг доллар


Американинг Litespeed компанияси асосий эътиборни вазнни камайтиришга қаратган ва бу уларнинг энг асосий ютуғига айланган. 7 килограммлик шоссе велосипеди учун харидорлар 39 минг доллар тўлашга тайёрлар. 


3. BERU f1 Systems Factor 001 | Нархи 40 минг доллар


Енгиллиги ва ажойиб кўриниши билан ажралиб турадиган ушбу велосипедни "Формула 1" суперкарлари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарадиган BERU компанияси яратган. Велосипед карбондан ясалган. Модель шосседа юриш учун мўлжалланган. 


2. Aurumania Crystal Edition Gold Bike | Нархи 101 минг доллар


Швециянинг Aurumania компанияси премиум-классдаги велосипедлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 2008 йилда бозорга чегараланган миқдорда велосипедларни тақдим этди. Ушбу "тойчоқ" тилла ва Swarovski тошлари билан ўралган. Ўриндиқ ва рульга кожа кийдирилган. 101 минг доллар эвазига велосипедни дунёнинг исталган нуқтасига етказиб беришади. 


1. House of Solid Gold | Нархи 1 миллион доллар


Олтин, платина, қимматбаҳо тошлар қандайдир қиммат буюмдан дарак беради, тўғрими? Олтин велосипедда сайр қилиш кимнинг ғояси эканлигини билмадикку, лекин бундай моделлар ҳам ишлаб чиқарилган. Бир қатор компаниялар ўзларининг "олтин велосипедлари"ни бозорга чиқаришган. Уларнинг нархи велосипедда ишлатилган қимматбаҳо материалларнинг миқдорига қараб 90 мингдан 400 минг долларгача етиши мумкин. Аммо House of Solid Gold велосипеди 24 каратли олтин, сапфир ва қора олмосни ҳам ўз ичига олган. Бундай 1 миллион долларли велосипедлар бор-йўғи 13 та ишлаб чиқарилган. 


Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг