UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0 11:18Пратеснинг мураббийи Махачев Карлос билан жанг қилишдан нега воз кечганини тахмин қилди 0 10:47Мессининг голи ва узатмаси "Интер Майами"га ғалаба келтирди + ВИДЕО 0 10:06Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0

28 май 18:41
Янгиликлар

Велоспорт

Ханчжоу-2022, Париж-2024: Танзила Норбоева ва Азиз Абдуҳакимов велоспортчиларимизнинг тайёргарлик режалари билан танишди

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси томонидан Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, шунингдек, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.

Даставвал федерация бош котиби Козим Ўринбойхўжаев Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж -2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Миллий терма жамоа аъзоларини мазкур комплекс мусобақаларга тайёрлаш учун таклиф этилган ва айни пайтда мамлакатимизда бўлиб турган Россия терма жамоасининг собиқ тренери, 2011 йилдан 2020 йилгача Американинг «Novo Nordisk» профессионал жамоаси мураббийи бўлган Глеб Гройсманнинг таклифлари тингланди.

Мутасаддилар велоспортчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда спортчиларга мотивация бўладиган дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлашди. Мусобақаларга тайёргарлик жараёнларида халқаро тажрибадан фойдаланиш лозимлиги ҳам алоҳида айтилди.

Йиғилишда, шунингдек, Париж-2024 Олимпия ўйинларига муносиб тайёрланиш ва лицензиялар сонини кўпайтириш учун ташкил этилган профессионал клубнинг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг