UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

06 июн 11:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Жанглар бизнесдан осонроқ эди, чунки..." - Хабиб Нурмагомедов бизнес лойиҳалари ҳақида гапирди

UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов ўзининг бизнес лойиҳалари ҳақида гапириб, тадбиркорликни ММА жанглари билан таққослади.

"Олти йилдан бери бизнес лойиҳаларимни бошқариб келяпман ва жангчиларни тайёрлайман. Бу кун тартибига жуда эътиборли бўлишни талаб қилади. Жанг қилиш осонроқ эди, у ерда ҳаммаси соддароқ ва ҳалолроқ бўларди. Бизнесда эса баъзан ўзинг учун ноқулай шароитларда ҳам курашишга тўғри келади.

Бизнесни жамоасиз қуриб бўлмайди. Менинг спорт залим, қаҳвахоналарим бор ва ҳар бир йўналишда ўз жамоаси ишлайди. Буларнинг барчасини бир-икки йилда қурмаганман. Бунинг учун беш-олти йил вақт кетди.

Муваффақиятли бизнес қуришдаги энг муҳим нарса — маълумот. Сен уни жамоанг билан бўлишишинг, доим алоқада бўлишинг ва очиқ бўлишинг керак. Мен ҳар куни жамоам билан мулоқот қилиб туришга ҳаракат қиламан", — деди Хабиб Sharjah Entrepreneurship Festival'нинг YouTube каналига берган интервьюсида.

Шунингдек, Нурмагомедов муваффақиятли инсонлардан маслаҳат олиш муҳимлигини таъкидлади.

"Ҳа, албатта. Сендан кўра каттароқ муваффақиятга эришган инсонларни тинглаш доимо муҳим. Қора белбоғинг бўлса ҳам, руҳий жиҳатдан оқ белбоғли инсон бўлиб қолишинг керак. Ўрганишда давом эт ва ўзингни чўққига чиқдим деб ҳисоблама.

Бизнесда оқ белбоғли инсон бўлиб қолиш спортдагидан ҳам муҳимроқ", — дея қўшимча қилди Нурмагомедов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг