11 мар 10:36
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жанибек Алимханули IBF чемпионлик камаридан маҳрум этилди
IBF ташкилоти қозоғистонлик боксчи Жанибек Алимханулини чемпионлик унвонидан маҳрум қилди.
Регламентга кўра, Алимханули шу йилнинг 4 июлига қадар рингга кўтарилиши керак эди. Аммо Жанибекка қўйилган дисквалификация муддати 2 декабрда тугайди. Шу боис, IBF камари вакант деб эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи бошида Алимханули мелдоний учун ижобий допинг-тест топширганди. Шу сабабли унинг WBA камари соҳиби, кубалик тажрибали Эрисланди Ларага қарши бирлаштирувчи чемпионлик жанги барбод бўлганди.

Ҳавола :
Манба : allboxing
Фикрлар