UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

15 апр 20:26
Янгиликлар

Спорт курашлари

Жасмина ва Мадина Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳибалари

Теглар :  Аёллар кураши
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Хабар берганимиздек, бугун қитъа чемпионатида аёллар кураши вакилалари баҳсларга киришишди. Бугун бешта вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Финал беллашувларида тўрт нафар курашчи-қизимизнинг гиламга чиқиши маълум бўлганди. 

50 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жасмина Иммаева Осиё чемпионатининг олтин медали учун кечган баҳсда қозоғистонлик Валентина Исламовага ютқазди ва кумуш медалга эга чиқди. 

55 кг вазндаги спортчимиз Мадина Усмонжонова ҳам Осиё чемпионатининг кумуш медали билан тақдирланди. Жасминадан фарқли равишда Мадинанинг вазнида баҳслар айлана тарзида ўтказилди ва унда Усмонжонова иккита беллашувни ўз фойдасига ҳал қилди. У сўнгги учрашувда қозоғистонлик Айша Уалишандан 4-1 ҳисобида устун келди. 

59 кг вазндаги курашчимиз Дилфуза Аймбетова бронза медали учун қирғизистонлик Нурайда Анаркуловага, 68 килограммда Азода Есбергенова эса кореялик Жеонг Сунга имкониятни бой берди. 

Шу тариқа, бугунги баҳсларни Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2 та кумуш медаль билан якунлади. Эртага қолган 5 та вазн тоифасида беллашувлар ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг