UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Бокс. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 13:14"У ўзи нима иш қилди?" Перейра Хокитнинг чемпионлик жанги ҳақида гапирди 0 12:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 12:09Майкл Пейж: "Misfits Boxing`да UFC`даги бутун фаолиятимдагидан кўпроқ пул ишлайман" 0 11:38Икки рус жамоасини мағлуб этган "Тошкент" "Шаҳарлар жанги" мусобақасининг 4-босқич ғолиби сифатида 5 млн долларлик Суперфиналга йўл олди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:07Уайт Стриклендга жавоб қайтарди: "У яқинда янги шартнома имзолади" 0 10:36Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" "Ал Садд"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Шабаб Ал Аҳли"га ютқазди + ВИДЕО 0 10:05Сауль Альварес бугуннинг энг кучли беш нафар жангчисини айтди 0 09:34Тим Цзюнинг кейинги рақиби маълум бўлди 0 09:03Мурадовга илк мағлубиятни тақдим этган Мёршарт фаолиятини якунлади 0 08:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Галатасарой"ни мағлуб этди, МЮ ва "Интер"да мағлубият, "Бавария"да дуранг + ВИДЕО 0 08:01WBA сайтида Мунгиянинг кейинги жанги бўйича маълумот пайдо бўлди 0 19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0

30 авг 08:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жасурбек "Тайсон" Жўраев бир ҳафтадан кейин Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР

Хабарингиз бор, 5 сентябрь куни пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена"да Octagon 91 турнири ташкил этилади.

Ташкилотчилар томонидан ушбу оқшомнинг яна бир медиа жанги тасдиқланди. Поп-ММА жангчимиз Жасурбек "Тайсон" Жўраев Octagon 91 турнири доирасида қирғизистонлик Ислом Эгамбердиевга қарши октагонга чиқади. Ислом жанг олдидан 3 ғалаба ва 3 мағлубиятга эга бўлиб турибди. Жўраевда 6 ғалаба ва 2 мағлубият бор. 

"Тошкентдаги шиддатли турнирнинг медиа-жанги барча мухлисларни хушнуд этади. Қирғизистонлик жангчи жиддий тажрибага эга ва камар учун ҳақиқий даъвогарларга қарши муносиб жанглар ўтказган. Ислом ҳақиқий "йиртқичлар" билан тўқнаш келган ва ҳар доим юқори савияни кўрсатиб келган. Ортида катта қўллаб-қувватловга эга бўлган Эгамбердиев мухлисларнинг севимли жангчисига қарши чиқади ва унинг бутун "хайп"ини (машҳурлигини) тортиб олишга тайёр!

Тайсон фаолиятидаги навбатдаги синовга яқинлашяпти ва яна барчани ҳайратда қолдиришга тайёр. Жўраев лигадаги тўққизинчи жангини ўтказади. Жасурбек чуқур нокаут учун олдинга интилади ва ватандошларига унутилмас шоу тақдим этишга ҳаракат қилади", дейилади ташкилот пресс-релизида. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг