UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

07 ноя 17:23
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ-2022 саралаш. Ироқ Эрон ва Баҳрайнга қарши ўйинларни Иорданияда ўтказади

14 ва 19 ноябрь кунлари Осиёда ЖЧ-2022 саралаш босқичининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтади.

"C" гуруҳидан жой олган Ироқ терма жамоаси ўз майдонида 14 ноябрь куни Эронни, ундан кейин 19 ноябрда Баҳрайнни қабул қилиши лозим эди. Бироқ мамлакатда юзага келган нотинч вазият туфайли ФИФА Ироқ терма жамоасига ўз майдонида ўйин ўтказишга рухсат бермади. 

Натижада Ироқ футбол федерацияси бошқа вариантларни қидиришга мажбур бўлди ва навбатдаги иккита учрашувни Иорданияда ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда федерация раҳбари Абделхолиқ Масуд шундай деди: "Биз Иорданияни танладик, энди Эрон ва Баҳрайнга қарши баҳсларни шу давлатда ўтказамиз. Ҳозирча ФИФАнинг тасдиғини кутяпмиз". 

Эслатиб ўтамиз, Ироқ 10 октябрь куни Гонконг билан Басрада ўйнаб 2:0 ҳисобида зафар қучган, стадионга 32 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрганди. Гуруҳ жадвалида Ироқ 7 очко билан биринчи, Баҳрайн ҳам 7 очко билан иккинчи, Эрон эса 6 очко тўплаган ҳолда учинчи ўринда боряпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг