UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

17 июн 08:41
Янгиликлар

Теннис

Жек Дрэйпер фаолиятидаги илк совринни Штутгартда қўлга киритди

Германиянинг Штутгарт шаҳрида теннис бўйича майса қопламали нуфузли ATP турнири якунига етди.

Мусобақа бош соврини дунёнинг 40-ракеткаси бўлиб келган Жек Дрэйперга насиб этди. Британиялик теннисчи ҳал қилувчи финал баҳсида ATP рейтингида 95-поғонадан жой олган италиялик Маттео Берреттинини уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 3/6, 7/6(5), 6/4.

Теннисчиларнинг ўзаро илк учрашуви драматик кўриниш олиб, 2 соату 7 дақиқа давом этди. Дрэйпер 14, Берреттини 12 та эйс зарбасини амалга оширишга муваффақ бўлди. Иккала теннисчи ҳам биттадан брейкка эга бўлди. Қўшхатолар Жекда кўпроқ бўлди - 3 га 2!

Дрэйпер фаолиятидаги илк совринни айнан Штутгартда қўлга киритди. У бир ҳафталик меҳнатидан 250 рейтинг очкоси ҳамда 111,785 евро мукофот пули ишлаб олди. Британиялик 22 ёшли теннисчи фаолиятида илк бор дунё рейтингида 31-ўринга кўтарилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг