17 апр 07:43
Янгиликлар
Жейк Пол лигасидаги жангчиларнинг минимал гонорари эълон қилинди
Айтилишича, энг минимал гонорар 40 минг долларни ташкил этади. Бу ҳақда Нью-Йоркда бўлиб ўтган матбуот анжуманида тадбир хедлайнери Ронда Роузи маълум қилди.
"Ушбу турнирда мен ҳақиқатан ҳам фахрланадиган бир нарса шуки, ҳар қандай жангчи, ҳатто у катта тажриба ҳамда фаолиятга эга бўлмаса-да, 40 минг доллар билан кетиши мумкин.
Агар сиз йилига уч марта жанг қилсангиз, бу яшаш минимумидан анча кўп, UFC эса буни айта олмайди. Умид қиламанки, бугун бу ерда ўтирган ҳар бир киши ўз фаолиятидаги энг катта гонорарни олади", - деди UFC`нинг енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони.
Жейк Полнинг шу номдаги промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган Most Valuable Promotions турнири 16 май куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади ва Ронде Роузига аралаш жанг санъати ва кино юлдузи Жина Карано рақиблик қилади.

Фикрлар