UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

08 авг 11:16
Янгиликлар

Тадбирлар

Жисмоний тарбия ва спорт вазири АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди

Пандемия шароити туфайли Ўзбекистонда 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари очиқ стадионларда ўтказилишидан хабарингиз бор.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган матбуот анжумани айнан шу мавзуга бағишланди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳам иштирок этди.

Маълум бўлишича, жорий йилги ОТМларга кириш имтиҳонлари икки сменада ҳамда республика бўйича танлаб олинган 40 та стадионда ўтказилади.

-  155 та стадионни танлаб олиш жараёнида абитуриентларга қулай шароитлар яратиш нуқтаи назаридан куннинг чиқиши ва ботиши, умумий стадионнинг соялик даражаси неча соатга мўлжалланганига ҳам эътибор қаратилади. Маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда соябонлар қўйилади, ота-оналарга кутиш жойлари, шифокорларга ҳам етарлича шароитлар яратиш каби ташкилий масалалар кўриб чиқилади, - деди матбуот анжуманида Д.Набиев. – Йиллар давомида спорт иншоотларимиз ва очиқ стадионларга етарлича эътибор қаратилмаган. Аммо муҳтарам Президентимизнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, унинг моддий-техника базасини такомиллаштиришга қаратилган қатор қарорлар қабул қилинди. Шу кунгача ҳар йили 60-70 та спорт иншоотини қураяпмиз, қолаверса реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Айтиб ўтаётган стадионларимизда 3 йил давомида таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Матбуот анжуманида таъкидланишича, тест синовларини шаффоф ҳолда ўтказиш учун ёшларни ортиқча сарсон қилмаслик мақсадида таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси, ҳокимликлар, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати томонидан зарур чоралар кўрилади. Шунингдек, Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов стадионларга кириш қисмида шахсни аниқловчи камералар, ҳар бир гуруҳга алоҳида камералар ўрнатиш борасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан музокаралар олиб борилаётганини билдирди.

Қўшимча қилиш керак, юртимизда 2020/2021 ўқув йили учун ОТМларга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошланади ва имтиҳонлар кунига икки сменада ташкил этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг