UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

12 июн 09:58
Янгиликлар

Тадбирлар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида матбуот анжумани ўтказилди

Теглар :  ВазиликТадбир
Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Ш.Мўминжонов, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича илмий-методик таъминлаш, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази раҳбарлари, вазирликнинг тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Матбуот анжуманида маъруза қилган вазир ўринбосари Ш.Мўминжонов ва бошқалар Президентимиз томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун халқаро миқёсда рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, бунда илғор хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш вазифаси қўйилганини таъкидлаб, мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар ҳақида батафсил маълумот беришди.

Хусусан, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Махмуджон Болтабоев муассаса моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, талаба ёшлар учун замонавий шарт-шароит яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда хорижий олий таълим муассасалари билан таълим беришнинг илғор усулларини қўллаш йўлидаги ҳамкорлик алоқалари ҳақида сўзлаб берди.

Янги ташкил этилаётган Россиянинг жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети филиали Самарқанд филиали ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиали спорт таълими муассасалари учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилаётгани таъкидланиб, уларнинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Шундан сўнг, сўзга чиққан Жисмоний тарбия ва спорт бўйича илмий-методик таъминлаш, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази директори ўринбосари Асқар Амонов марказ ва унинг филиалларида спорт фаолиятини якунлаган чемпион спортчиларнинг тренерлик билан шуғулланишлари учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилгани ҳамда спорт педагогикаси ва психологияси мутахассисликлари, болаларни сув спорти турлари ўргатадиган тренерлар тайёрлаш бўйича ҳам махсус ўқув курслари ўқув режа ва дастурлари ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Бундан ташқари марказда спорт тиббиёти, спорт ҳакамлиги, альпинизм, қояни забт этиш ва камондан ўқ отиш спорт турлари бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқув режа ва дастурлари ишлаб чиқилаётгани айтиб ўтилди.

Якунда матбуот анжуманига ташриф буюрган журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг