UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Дастин Порье Рамазон Темировни мақтаб, унга рақиб таклиф қилди 0 18:21Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги 70 та медали учун жами қанча мукофот пули тўланади? 0 17:15Фабио Каннаваро: "Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак" 0 16:39Теннисчи Александра Бармичева J200 Истанбул турнирида чемпион бўлди 0 15:57UFC 335 турнирининг марказий жанги BMF камари учун бўлиб ўтади (ПОСТЕР) 0 15:16Президент Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни табриклади 0 13:01Brisbane-2032 Олимпиадасининг какаду қушидан илҳомланган логотипи расман тақдим этилди (ФОТО) 0 12:02Осиё ўйинлари: Хитой матбуоти ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ходими Чжан Юнингни бўғиб олганини таъкидламоқда 0 11:07Алекс Перейранинг кейинги рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 10:00Осиё ўйинларида бешинчи бўлган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0

09 май 16:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

101 ёшли иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони ёш спортчилар даврасида + ФОТО

Теглар :  БоксТадбир
«Хотира азиз, қадр муқаддас!»

Дарҳақиқат бугунги дориломон кунларга етиб келишимиз ҳамда осойишта кунларга шукрона айтишимиз ҳар биримиз учун ҳам фарз, ҳам қарздир.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни юртимизда ҳар йили ўзгача шукуҳ ҳамда тайёргарлик билан кутиб олинади. Иккинчи жаҳон урушида мардонавор курашган, ўзбек халқининг чинакам иродасини намойиш этган фахрийларимиз доимо эъзозда. Ўзбекистон бокс федерациясининг Навоий вилояти бўлими томонидан ажойиб анъанага айланган уруш фахрийлари ҳолидан хабар олиш бу йили ноодатий тарзда ташкил этилди.

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати, Навоий вилояти бокс федерацияси раҳбари Сардор Ғаффоров ташаббуси билан Кармана туманида истиқомат қилаётган 101 ёшли уруш фахрийси Пирназар бобо Турдиев спорт саройига таклиф этилди.

Отахонни бу ерда 7532-ҳарбий қисм оркестри жўрлигида қадрдон «Ғалаба куйи» билан қарши олишди.

Бир асрлик хотира. Бугунидан эртаси ғанимат умр. Чеҳрасида шукроналик ҳисси бору лекин қалбида иккинчи жаҳон уруши жароҳати ўчмаган Пирназар бобо қатағон йилларида мардона жангга кириб, ҳозирги тинч-осуда ҳаётимизга ўз ҳиссасини қўшганлар қаторида. Шу куни отахон ўсмир боксчиларнинг чиқишларини иштиёқ билан томоша қилар экан, беихтиёр уларга ҳаваси келаётганлигини айтиб, ўзининг ёшлик даври хотираларини қанчалик куйиниб эсласада, бугунги кунга шукроналар келтирди.

«Ҳозир ёшларимизга яратилган шароитлар кўзни қувнатади. Бундай масканларни биз кўрганимиз йўқ. Лекин яхши яшаш учун ҳар доим ҳалол меҳнат қилдик, шукрлар бўлсин-ки, бугун эъзоздамиз» – дейди отахон суҳбат давомида.

Мазкур учрашувни ташкил этган Ўзбекистон бокс федерацияси вакиллари Пирназар отага миннатдорлик билдирар экан, отахонга узоқ умр тилаб, улардан дуо олишди.

Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов томонидан махсус тайёрланган «Ғалаба-76» номли бокс қўлқопи уруш фахрийсига совға сифатида тақдим этилди.

Пирназар ота каби юртимиз нуронийлари дуода экан, осмонимиз мусаффо, тинчлигимиз ҳамиша абадий бўлажак.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг