UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Усикнинг қачон рингга қайтиши айтилди 0 18:33Нурмагомедов мағлубиятидан сўнг UFC рейтингида пастлади 0 17:59МЮ Бруну Фернандешни энг кўп маош олувчи ўйинчисига айлантиришга тайёр 0 17:30Богдан Гусков Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубиятига муносабат билдирди 0 16:57UFC 332 турнирининг асосий жанги Шевченко иштирокида кечади 0 16:27Усик ўзининг камари учун кечган Итаума - Хргович жангига муносабат билдирди 0 15:52Ямаль кучли бешлик лигаларининг рекордини янгилади 0 15:23Самарқанд мезбонлик қиладиган FIDE Chess Olympiad 2026 стартига икки ҳафта қолди 0 14:50Хитой "Челленжер"ида ўзбек дербиси бўлиб ўтди 0 14:19O’Мэлли: "Сонг – Мераб учун катта муаммо, уларнинг жангини кўришни истайман" 0 13:47"Челси"нинг икки футболчиси "Тоттенхэм"га ўтмоқда 0 13:18Қатар Осиё чемпиони бўлган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси нечанчи ўринни эгаллади? (+ФОТО) 0 12:46Ҳасанбой Дўсматов янги менежерлик компанияси билан шартнома имзолади + ФОТО 0 12:14Хавьер Мендес Нурмагомедовнинг нокаути ҳақида: "Ёнида бўлишим керак эди" 0 11:45Жек Грилиш яна ижарага кетмоқда 0

12 апр 17:58
Янгиликлар

Футбол

Жиззахда туғилган Евро-2004 ғолиби ёхуд гагаринлик футболчи ҳақида

Мирзачўл туманида туғилган Евро-2004 ғолиби ҳақида билармидингиз?

Бугун "Халқаро космонавтика куни", сабаби 1961 йил 12 апрель санасида сайёрамизнинг биринчи космонавти, афсонавий ҳарбий учувчи Юрий Алексеевич Гагарин илк бора "Восток" номли фазовий кемада Қозоғистон ҳудудида жойлашган "Бойқўнғир" космодромидан 108 дақиқа давом этган ер шари атрофидаги орбитал парвозини амалга оширган. Ушбу воқеийлик билан инсоният цивилизацияси тарихидаги энг муҳим воқеалардан бирига айланган.

Шу сабаб 12 апрель куни "Халқаро космонавтика куни" нишонланади ва Юрий Гагарин номига кўплаб кўчалар ва шаҳарлар номланган, бизнинг юртимиз ҳам бундан истисно эмас. Биз бугун коинотдаги биринчи инсон шарафига номланган, Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманидаги Гагарин шаҳрида туғилган футболчи ва фаолияти давомида Европа чемпиони бўлишга мувофиқ бўлган ва Англия, Италия ва Испания чемпионатларида тўп тепган футболчи Димитриос Пападопулос? билан танишамиз.


Болалиги ва футболга кириб келиши

Юнон миллатига мансуб бўлган Димитрос - 1981 йилнинг 20чи октябрь санасида юнонистонлик муҳожирлар оиласида туғилган. Димитриоснинг аждодлари Юнонистондаги фуқаролик уруши туфайли Жиззах вилоятига кўчиб келишади. Пападопулос болалик даврини Қозоғистон билан чегарадош бўлган Гагаринда ўтказган. Димитриос футболдаги биринчи қадамларини Ўзбекистонда айнан Жиззахда ташлаган, қаҳрамонимиз мактаб жамоасида тўп тепишни бошлаган ва футболдаги биринчи сабоқларини Гагаринда олган. 1989 йилда Димитриос 7 ёшга тўлганда оиласи билан Юнонистонга кўчиб кетишган.



Футболчилик фаолияти

Димитриос асли ватанига қайтганидан сўнг маҳаллий "Акратитос" клуби академиясида тарбияланган ва шу клубнинг тарбияланувчиси ҳисобланади. Европа чемпиони 1999 йили "Акратитос" клубининг асосий таркибида дебют қилади ва 2001 йилга қадар ушбу клубда фаолият юритади. Икки мавсум давомида 57та учрашувда иштирок этиб, 20 маротаба рақиб дарвозасини ишғол этишга мувофақ бўлади. 2001 йилда эса Димитриос Англиянинг "Бёрнли" клубига трансфер қилинди. Пападопулос икки йил давомида Англияда тўп суради ва 35та учрашувда 6та гол уради. Англияда "кетмони учмаган" қаҳрамонимиз 2003 йил Грецияга қайтади ва "Панатинаикос" сафига бориб қўшилади. Юнон футболи "гранд"и сафида фаолиятидаги "олтин давр"ини ўтказади. 2003-2008 йиллар давомида "Панатинаикос" либосида 125та учрашувда майдонга тушиб, 52та гол уришга мувофиқ бўлади. 2008 йилда эса футболчи бир мавсум Италия клуби "Лечче"да тўп сурди ва "Динамо Загреб" шарафини ҳам ҳимоя қилишга улгурди. Италияда омадсизликка учраган Жиззах фарзанди 2010-2012 йиллар оралиғида Испания чемпионати иштирокчиси "Сельта" сафига кўчиб ўтади, аммо "Сельта"да асосан захирада қолиб кетади. 2012 йили Грецияга қайтган Пападопулос кейинги беш мавсум давомида Грециянинг: "Паок", "Пантракикос", "Атромитос", "Астерас" клубларида кўриниш берди ва 2017 йили фаолиятини "Панетоликос" клубида якунлади.



Терма жамоадаги фаолияти

Димитриос Пападопулос фаолияти давомида Греция терма жамоасида 22 учрашувда майдонга тушиб, 2та гол урган. Димитриос 2004 йилда Португалияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида Греция таркибидан жой олган ва мусобақа давомида 2та учрашувда иштирок этган. Россиягя қарши кечган учрашувда асосий таркибда майдонга тушган ва голли узатмани амалга оширган. Финал баҳсида эса 81-дақиқада Сизис Вризас ўрнига майдонга тушган.

Шунингдек, Димитриос Пападопулоснинг отаси "Пахтакор" тариҳидаги энг яхши футболчилардан бири Василис Хадзипанагиснинг мухлиси бўлган. Футболчи ҳозирги кунда Греция футбол федерациясида техник директор лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг