UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"ФИФА ўзини кулгига қолдирмоқда" - Лотар Маттеус 0 18:39Бадиий гимнастикачиларимизнинг кейинги манзили Италия бўлади 0 18:18Муҳим янгилик: Таэквондо бўйича Жаҳон рейтинги тўлиқ янгиланди 0 17:45Осиё чемпионати. Боксчиларимизда битта ғалаба ва битта мағлубият 0 17:11Эрон футбол федерацияси скриншот орқали АҚШ устидан кулди 0 16:30ММА бўйича дунёдаги энг кучли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди. Ким биринчи? 0 15:58Австралиялик "нокаутчи" Теремоана Жуниорнинг кейинги жанги аниқ бўлди 0 15:25ИНТЕРВЬЮ. Жонлантириш бўлимида бир ўлиб тирилган замонамиз Шум боласи Элбек Ибрагимов 0 14:57"Нима учун Трампдан ФИФАдан натижани бекор қилишни сўрамайсизлар?" 0 14:11Энтони Жошуа ҳар қандай рақибни йўқ қилмоқчи 0 13:40АҚШ Ўзбекистондаги шахмат Олимпиадасига қандай таркиб билан келиши аниқ бўлди 0 13:14WBO Дмитрий Бивол учун мажбурий даъвогарни белгилади 0 12:46Португалиянинг ЖЧ-2026 дан чиқиб кетганида Роналдуни айблашди 0 12:23"Конор Макгрегорнинг энг кучли талқинига қарши жангга тайёргарлик кўряпман" - Холлоуэй 0 11:59Расман! Мурат Гассиевнинг рақиби эълон қилинди 0

24 июл 11:42
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

ОЛИМПИАДАГАЧА. Афинадаги Олимпиада Ўзбекистон учун қандай ўтган? (Мутолаа учун)

Ўзбекистон 2004 йил 13 августдан 29 августга қадар Грециянинг Афина шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиадада иштирок этган.

Делегациямиз вакиллари 15 та спорт туридан 69 нафар спортчи (51 нафар эркак, 18 нафар аёл) билан ўйинларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган.

Қайси спорт туридан неча нафар спортчи иштирок этган? 

Бокс - 9 нафар 

Эркин кураш - 5 нафар 

Юнон-рум кураши - 2 нафар 

Спорт гимнастикаси - 1 нафар 

Байдарка ва каноеда эшкак эшиш - 7 нафар 

Академик эшкак эшиш - 4 нафар 

Дзюдо - 6 нафар 

Енгил атлетика - 10 нафар

Сузиш - 15 нафар 

Ўқ отиш - 2 нафар 

Оғир атлетика - 3 нафар 

Стол теннис - 1 нафар 

Трамплиндан сакраш - 1 нафар

Велоспорт - 1 нафар 

Таэквондо - 2 нафар.

Совриндорлар 

Ўзбекистон ушбу Олимпия ўйинларида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритган. Эркин кураш бўйича оғир вазнда Артур Таймазов ҳамда юнон-рум курашидан 74 кг вазнда Александр Доктуришвили олтин медалга эга чиққан. Шунингдек, яна бир курашчимиз Магомед Ибрагимов 96 кг вазнда финалга қадар етиб бориб, якунда кумуш медални ўзиники қилган. Икки бронза медал бўлса боксчиларимиз Ўткирбек Ҳайдаров ва Баҳодиржон Султонов томонидан тақдим этилган. 

Ўзбекистон ушбу натижа билан медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 35-ўринни банд этган. Рейтингнинг биринчи поғонасини АҚШ (36 та олтин, 39 та кумуш, 26 та бронза), иккинчи ўрнини Хитой (32 та олтин, 17 та кумуш, 14 та бронза) эгаллаган бўлса, кучли учликка эса Россия (25 та олтин, 25 та кумуш, 38 та бронза) якун ясаган.

Грецияда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида 201 та мамлакатдан 10625 нафар спортчилар 37 та спорт тури бўйича иштирок этган.

Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг